Статистика |
Hozirda saytda: 8 Mexmonlar: 8 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » Dunyo xabarlari
Бугун эрталаб Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида кучли портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Reuters хабар берган. Афғонистон Мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, портловчи ускуна вазирлик биноси ёнида ҳаракатга келтирилган. Шунингдек, шаҳар марказида отишмалар бўлганлиги айтилмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Воқеа АҚШ Мудофаа вазири Чак Хейгелнинг Афғонистонга ташрифи вақтида содир этилди. Лекин АҚШ вазири портлаш рўй берганда у ерда бўлмагани хабар қилинмоқда.
...
.
|
Дубайда британиялик дизайнер Дэбби Вингхэм нархи 17,6 миллион доллар бўлган дунёдаги энг қиммат аёллар либоси абаи (мусулмонларнинг ёпинчиқли кўйлаги)ни яратди. Кўйлак икки мингта, жумладан, кам учрайдиган қизил бриллиант билан безатилган. "Бу чиндан ҳам ноёб кўйлак, қизил олмосларнинг ўзининг нархи саккиз миллион доллардан қимматроққа тушди”, — дейди Вингхэм. Эслатиб ўтамиз, абаи — мусулмон оламида аёлларнинг анъанавий устки кийими. Бундай кўйлаклар айниқса Форс кўрфази давлатларида кенг тарқал
...
.
|
Американинг Чардон шаҳрида жойлашган мактабнинг ошхонасида уч кишининг умрига зомин бўлган 18 ёшли Ти Жей Лэйнга суд хукми ўқилди. Associated Press агентлиги берган маълумотларга қараганда, уни уч бор умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилишди. «killer» ("қотил”) ёзувли футболка кийиб олган судланувчи хукмга ҳам ярамасларча имо-ишора билан жавоб берди. Ўша пайтда 17 ёш бўлган Ти Жей Лэйн 2012 йилнинг февралида мактаб ошхонасида тўппонча билан уч кишини отиб ўлдирган, (улардан бири 16 ёш,
...
.
|
Мали жангарилари асирликка олинган гаровдаги француз қатл қилингани ҳақида маълум қилди. Бу хақда 20 март куни «Аль-Жазира» телеканали хабар берди. Жангариларнинг айтишича, Малига француз ҳарбийларининг киритилишига норозилик белгиси сифатида 10 март куни француз миллатига мансуб Филипп Вердонинг боши танасидан жудо қилинган. Франция расмийларининг таъкидлашича, ҳозирча ушбу фуқаронинг ҳалок бўлгани хақидаги хабар ҳақиқат ёки ёлғон экани текширилмоқда. Вердо ва яна бир франц
...
.
|
Япониядаги нашриёт дунёдаги энг кичкина китобни чиқарди. Саҳифаларнинг узунлиги ва эни атиги 0,75 миллиметр. “Toppan Printing” вакилларининг айтишича, гулларнинг суратлари ва номлари битилган китобни оддий кўз билан ўқиб бўлмайди. Шунинг учун нархи 305 доллар бўлган ҳар бир китобга катта қилиб кўрсатадиган ойна қўшиб сотилади. Нашриёт ўз рекордини қайд этиш учун Гиннесснинг Рекордлар китобига мурожаат қилди. Ҳозирги кунга қадар дунёдаги энг митти кит
...
.
|
Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Муроджон Холмуродов ғолиблар сафидан жой олди. Осиё велоспорт конфедерацияси томонидан ўтказилаётган нуфузли мусобақада ўттиз беш мамлакатдан 760 нафардан зиёд спортчи турли йўналишлар бўйича куч синашмоқда. Велошоссе бўйича 40 километр масофага ўтказилган беллашувларда чемпионлик учун кураш асосан уч спортчи – Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Муроджон Холмуродов, қирғизистонлик тўрт карра Осиё
...
.
|
ёхуд "таъқиқланган ширин мева”нинг аччиқ касофатлари 2012 йил 14 декабр. АҚШ, Ньютаун Маҳаллий вақт билан соат 9.30. New York Times маълумотларига кўра, 911 хизматига биринчи қўнғироқ бўлди. АҚШнинг Коннектикут штатидаги Сэнди Хук бошланғич мактабида 20 ёшли Адам Ланза қонли отишмани содир этди. Оқибатда 26 киши ҳалок бўлди, уларнинг 20 нафари ёш болалар. Ҳалок бўлганларнинг орасида жиноятчининг онаси – Нэнси Ланза ҳам бор эди. У шу мактабда тарбиячи бўлиб ишларди. 27 минг аҳоли яш
...
.
|
Американинг Остин шаҳрида яшовчи шахс 18та "Hyundai” автомобилига зарар етказди. Бу ЙТҲнинг зарари 700000 долларга тенг деб топилди. Йигит шунча зарарни битта ЙТҲ билан етказди. Воқеа кечаси юз берди. Ҳайдовчи Interstate 35 йўлида ҳаракатланаётганда, эстакадада бошқарувни эплолмай қолган, шундан сўнг автомобиль тўсиқни ёриб ўтиб, юқори баландликдан "South point” дилерлик марказининг автомобиллар тўхташ жойига тушган. Машина ўша ерда турган 18та автомобилга зарар етказган, биттасининг эса
...
.
|
Канада Малига ўз қўшинларини жўнатиши мумкин. Бу ҳақда журналистларга бош вазир Стивен Харпер хабар берди. Харпернинг таъкидлашича, Канада жанговар ҳаракатларда иштирок этишни истамайди, лекин инсонпарварлик ёрдамини етказишни таъминлашга ёрдам бериши мумкин. Эслатиб ўтамиз, Малидаги вазият ўтган йилнинг охирида кескинлашган, француз ҳарбийлари Малига 2013 йилнинг январь ойи бошида кириб борган эди.
ovoza.com
|
АҚШ Президенти Барак Обама Исроил телевидениесига берган интервьюсида Эрон ядро қуролини камида бир йил ичида ярата олмаслигини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, АҚШ мазкур Ислом Республикасининг ядро ҳаракатларига чек қўйиш учун ҳарбий кучдан фойдаланишни тўхтатмайди. Обаманинг таъкидалишча, Исроил раҳбарияти муаммони ҳарбий йўл билан бартараф этишга ошиқмаслиги лозим. Бинобарин, Эронга қарши қўлланиладиган кучли санкциялар янада таъсирли натижа бериши мумкин. АҚШ Президенти ўз
...
.
|
Янги Зеландияда сўнгги 30 йил ичидаги энг кучли қурғоқчилик кузатилмоқда. Businessweek порталининг ёзишича, табиий офатдан Шимолий орол энг кўп зиён кўрган. Хабарларга қараганда, қуруқ ҳаво ўтган йилнинг декабрь ойида бошланган. Мамлакат ҳукумати жорий йилнинг март ойи бошида қурғоқчилик вазият кузатилаётгани ҳақида расман эълон қилган. "BBC News”нинг маълум қилишича, мамлакат пойтахти Веллингтонда 18 кундан бери ёмғир ёғмаган. Яқин кунларда Янги Зеландияда ёмғир кузатилиши мумкинл
...
.
|
Рио-де-Жанейро шаҳри маъмурияти шаҳарнинг асосий диққатга сазовор жойларидан бири бўлмиш Родригу-ди-Фрейтас кўлидан 65 тонна ўлик балиқ тутди. Мутахассисларнинг фикрича, бир ҳафтадан бери тутилаётган балиқларнинг ўлишига сел ёғиши сабаб бўлган. Сел кўлга балиқлар учун хавфли массани олиб келган. 2016 йилда елканли спорт бўйича Олимпия пойгаси ўтказиладиган кўл айни пайтда ўлиқ балиқдан тозаланган. Шаҳар маъмурияти бу воқеа сув сифатига таъсир кўрсатмаганини таъкидламоқд
...
.
|
Хитойдаги шахтада газ отилиб чиқиши оқибатида 21 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна тўрт нафари бедарак йўқолди. Авария 13 мартда Гуйчжоу провинциясидаги Мачан шахтасида содир бўлди. Газ отилиб чиққан пайтда конда 83 нафар кончи бор эди, улардан 58 нафари юқорига чиқишга муваффақ бўлди. Авария жойида қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда. Эслатиб ўтамиз, Хитойда тоғ-кон саноати дунёдаги энг хавфли ишлардан саналади. Ҳар йили турли ҳодисалар оқибатида ер остида минглаб кончилар ҳалок бўлад
...
.
|
Жанубий Кореяда КХДРнинг ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувни бузиш ҳақидаги эълонидан сўнг озиқ-овқат дўконларида консерва ва тез тайёрланадиган лағмонга талаб кескин ошди. Жанубий кореяликлар 1994 йилда КХДР Сеулни "олов денгизи”га айланитириши ҳақида таҳдид қилган вақтдаги каби ваҳимага тушишгани йўқ. Сўровлардан маълум бўлишича, шу йилнинг январь ойида Жанубий Кореянинг 7,8% аҳолиси Шимол билан муносабатларни асосий миллий масала деб ҳисоблаган, Пхеньян учинчи ядро синовини
...
.
|
Эрон ҳукумати "Оскар” мукофотига совриндор бўлган "Арго” операцияси” фильми учун Голливудга судга бермоқчи. Теҳроннинг фикрича, бу фильмда Эрон образи атай бузиб кўрсатилган. Маълумотларга қараганда, ҳозирда Эронда бўлмиш француз адвокати Изабель Кутан-Пэйр маҳаллий ҳукумат билан суд аризаси юзасидан кенгашмоқда. Бир гуруҳ эронлик амалдорлар ва кинотанқидчилар фильмнинг Теҳронда ўтган ёпиқ намойишидан сўнг судга даъво билан мурожаат қилиш қарорига келинди. Эслатиб ўтамиз, фе
...
.
|
« 1 2 ... 29 30 31 32 33 ... 47 48 » |
|
|
Календарь |
« Yanvar 2025 » | Пн | Вт | Ср | Чт | Пт | Сб | Вс | | | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 | 31 |
|
|