Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 15 » АҚШ президенти Эрон қачон ядро қуролига эга бўлиши ҳақида айтди
23:15 АҚШ президенти Эрон қачон ядро қуролига эга бўлиши ҳақида айтди |
АҚШ Президенти Барак Обама Исроил телевидениесига берган интервьюсида Эрон ядро қуролини камида бир йил ичида ярата олмаслигини маълум қилган.
Унинг сўзларига кўра, АҚШ мазкур Ислом Республикасининг ядро ҳаракатларига чек қўйиш учун ҳарбий кучдан фойдаланишни тўхтатмайди. Обаманинг таъкидалишча, Исроил раҳбарияти муаммони ҳарбий йўл билан бартараф этишга ошиқмаслиги лозим. Бинобарин, Эронга қарши қўлланиладиган кучли санкциялар янада таъсирли натижа бериши мумкин. АҚШ Президенти ўз интервьюсини Исроилга ташриф арафасида берган. Кейинги ҳафта у мамлакатнинг бир нечта шаҳарларига ташриф буюриши кўзда тутилган. Шунингдек, Қуддусдаги университетда Яқин Шарқдаги сиёсат ва икки томонлама алоқалар борасида нутқ сўзлайди. Интервью чоғида Президент Исроил кўчаларидан оддий одам сифатида юриб ўтолмаслигидан афсусланаётганини билдирган. "Баъзида ясама соч кийиб, мўйлов ёпиштириб, Тел-Авив кўчаларида сайр қилгим келади. У ердаги оддий барга кириб, одамлар билан мулоқот қилишни орзу қиламан...”, дейди Обама.
darakchi.uz
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 656 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|