Статистика |
Hozirda saytda: 5 Mexmonlar: 5 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 21 » Америкалик мактаб ўқувчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди
21:56 Америкалик мактаб ўқувчиси умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинди |
Американинг Чардон шаҳрида жойлашган мактабнинг ошхонасида уч кишининг умрига зомин бўлган 18 ёшли Ти Жей Лэйнга суд хукми ўқилди. Associated Press агентлиги берган маълумотларга қараганда, уни уч бор умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилишди. «killer» ("қотил”) ёзувли футболка кийиб олган судланувчи хукмга ҳам ярамасларча имо-ишора билан жавоб берди. Ўша пайтда 17 ёш бўлган Ти Жей Лэйн 2012 йилнинг февралида мактаб ошхонасида тўппонча билан уч кишини отиб ўлдирган, (улардан бири 16 ёш, қолган икки нафари —17 ёшда) ва яна уч кишини жароҳатлаган. 2013 йилнинг февралида Лэйн қотиллигини тан олди, аммо тергов жараёнида ўз қилмишининг сабабини тушунтириб бера олмади. Ўсмир ўзлаштириши ёмон бўлган болаларнинг махсус мактабида ўқирди ҳамда галлюцинациядан азият чекарди.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 632 |
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|