Япониядаги нашриёт дунёдаги энг кичкина китобни чиқарди. Саҳифаларнинг узунлиги ва эни атиги 0,75 миллиметр.
“Toppan Printing” вакилларининг айтишича, гулларнинг суратлари ва номлари битилган китобни оддий кўз билан ўқиб бўлмайди. Шунинг учун нархи 305 доллар бўлган ҳар бир китобга катта қилиб кўрсатадиган ойна қўшиб сотилади.
Нашриёт ўз рекордини қайд этиш учун Гиннесснинг Рекордлар китобига мурожаат қилди.
Ҳозирги кунга қадар дунёдаги энг митти китоб Александр Коненконинг китоби саналади. 2001 йилда Чеховнинг “Буқаламун” ҳикояси босилган китобнинг узунлиги ва эни 0,9 миллиметр. 2002 йилда у расман дунёдаги энг митти китоб деб тан олинган.