Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Mart » 13 » Эрон ҳукумати Голливудни судга бермоқчи
16:08 Эрон ҳукумати Голливудни судга бермоқчи |
Эрон ҳукумати "Оскар” мукофотига совриндор бўлган "Арго” операцияси” фильми учун Голливудга судга бермоқчи. Теҳроннинг фикрича, бу фильмда Эрон образи атай бузиб кўрсатилган.
Маълумотларга қараганда, ҳозирда Эронда бўлмиш француз адвокати Изабель Кутан-Пэйр маҳаллий ҳукумат билан суд аризаси юзасидан кенгашмоқда.
Бир гуруҳ эронлик амалдорлар ва кинотанқидчилар фильмнинг Теҳронда ўтган ёпиқ намойишидан сўнг судга даъво билан мурожаат қилиш қарорига келинди.
Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Эрон ҳукумати "Арго” операцияси фильмини танқид қилиб, буни Американинг Эронга қарши тарғиботи деб атаган эди.
Фильмда эронликлар томонидан 1979 йилда АҚШнинг Теҳрондаги элчихонасида гаровга олган олти нафар америкалик ҳақида ҳикоя қилинади.
|
Категория: Dunyo xabarlari |
Просмотров: 601 |
| Рейтинг: 5.0/3 |
Всего комментариев: 1 | |
|
|
|
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|