Главная » 2013»Mart»13 » Жанубий Кореяда консерва ва лағмон талаш бўлмоқда
16:08
Жанубий Кореяда консерва ва лағмон талаш бўлмоқда
Жанубий Кореяда КХДРнинг ўзаро ҳужум қилмаслик ҳақидаги келишувни бузиш ҳақидаги эълонидан сўнг озиқ-овқат дўконларида консерва ва тез тайёрланадиган лағмонга талаб кескин ошди.
Жанубий кореяликлар 1994 йилда КХДР Сеулни "олов денгизи”га айланитириши ҳақида таҳдид қилган вақтдаги каби ваҳимага тушишгани йўқ.
Сўровлардан маълум бўлишича, шу йилнинг январь ойида Жанубий Кореянинг 7,8% аҳолиси Шимол билан муносабатларни асосий миллий масала деб ҳисоблаган, Пхеньян учинчи ядро синовини ўтказгандан кейин эса бу кўрсаткич 15,4%га ошди.
Эслатиб ўтамиз, КХДР Жанубий Корея билан ярашув ҳақидаги келишувни бекор қилишини маълум қилди. КХДР етакчиси эса Ким Чен Ин агар Корея яриморолида вазият кескинлашса, Пхеньян биринчи навбатда Жанубий Кореянинг Пэннендо оролига зарба беришини айтди.