Американинг Остин шаҳрида яшовчи шахс 18та "Hyundai” автомобилига зарар етказди. Бу ЙТҲнинг зарари 700000 долларга тенг деб топилди. Йигит шунча зарарни битта ЙТҲ билан етказди.
Воқеа кечаси юз берди. Ҳайдовчи Interstate 35 йўлида ҳаракатланаётганда, эстакадада бошқарувни эплолмай қолган, шундан сўнг автомобиль тўсиқни ёриб ўтиб, юқори баландликдан "South point” дилерлик марказининг автомобиллар тўхташ жойига тушган. Машина ўша ерда турган 18та автомобилга зарар етказган, биттасининг эса томини бутунлай қирқиб ташлаган.
Қизиғи, ҳайдовчининг ўзига жиддий зарар етмаган. Гувоҳларнинг айтиши ва видеокузатув камераларидан маълум бўлишича, ЙТҲ сабабчиси машинадан мустақил чиққан ва тезда воқеа жойидан яширинган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳайдовчини қидиришмоқда. Унга қандай жазо берилиши ҳозирча ноаниқ.