Хитойдаги шахтада газ отилиб чиқиши оқибатида 21 нафар ишчи ҳалок бўлди, яна тўрт нафари бедарак йўқолди. Авария 13 мартда Гуйчжоу провинциясидаги Мачан шахтасида содир бўлди.
Газ отилиб чиққан пайтда конда 83 нафар кончи бор эди, улардан 58 нафари юқорига чиқишга муваффақ бўлди. Авария жойида қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитойда тоғ-кон саноати дунёдаги энг хавфли ишлардан саналади. Ҳар йили турли ҳодисалар оқибатида ер остида минглаб кончилар ҳалок бўлади.