Sog'inch
Хаёлимга яширдим сени,
Тополмайди мендан узгалар.
Юрагимда узгармас согинч,
Фақатгина кунлар узгарар.
Нома ёзсам титроқлар билан,
Юборолмам хузуринг қадар.
Сен борлиқда янграган наво,
Гарчи, сенсиз хаволар зарар.
Тунлар утар юлдузи йуқдай,
Сен томонда порлайди улар.
Англадингми? Фироқ тогларин
Чуққисида унибди гуллар.
Имконим йуқ, қодир эмасман
Ва хеч қачон қисқармас йуллар.
Уз
...
.