SHERLAR.BIZ Juma, 27.12.2024, 04:49
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyun » 17 » “Жаноб хотдогчи” биз кутган фильм бўла олдими?
03:43
“Жаноб хотдогчи” биз кутган фильм бўла олдими?
Қобил Каримбердиевнинг "Жаноб хотдогчи” фильми апрель ойидан юртимиз кинотеатрларида намойиш этила бошланди. Фильмнинг ютуғи нимада, ростдан ҳам томошабин талабига жавоб бера оладими, деган савол туғилди. Бу саволга жавоб топиш мақсадида Алишер Навоий номли кино саройига йўл олдик.

72 ўринли кичик зал деярли тўлган. Томошабинларининг барчаси ёшлар. Келинг, аввало, фильмнинг мазмуни ҳақида қисқача маълумот берсак.

Фильмда оддий бир хотдог сотувчи йигит ҳаёти ҳақида ҳикоя қилинади. Йигитнинг исми Азизбек. У хотдог олишга келган бир қизни ёқтириб қолади. Фильм воқеаларининг кейинги ривожига, айнан мана шу қиз — Дурдона сабаб бўлади. Дурдонанинг отаси ўз вақтида ўғрилик қилиб, йўлини йўқотган ва ичкиликка муккасидан кетган учун қизига яхши тарбия бера олмаган. Қиз эса йигитларни чув тушириб, улардан пул ундириш эвазига ҳаёт кечиради. Азизбек ҳам Дурдонанинг гапига кириб, бой-бадавлат бир қизни алдаш эвазига яхши ҳаёт, пул, мансабга эришмоқчи бўлади. Аммо унда тубанликдан кўра одамийлик туйғулари устун келгани учун ўз хатосини вақтида англай билади. Дурдонани эса машина уриб кетади ва бир умр ногирон бўлиб қолади. Фильм намойиши тугагач, томошабинларни саволга тутдик.

Шаҳло: — Тўғриси, фильмнинг мазмунини яхши дея олмайман. Мавзуси менга ёқмади. Чунки ҳақиқатдан узоқ. Ахир, ўйлаб кўринг, қайси ака-ука битта қиз билан гаплашди-ю, буни қиз ҳам, ака-укалар ҳам билмайди. Бу фильмни ҳам бир марта кўриладиган кинолар қаторига киритиш мумкин.

Дониёр: — Бу фильмни яхши ҳам, ёмон ҳам деб бўлмайди. Ўртача фильм деб баҳолаш мумкин. Ёққан томони: саҳналари кулгили. Ёқмаган жиҳати: воқеаларнинг ишончсизлиги. Масалан, фильм қаҳрамони Азизбек ошнасидан олган қарзини қайтаришга 10 кун муҳлат олди. Кейин 10 кун ичида ишга кириб, пул топиб, 2000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини қайтарди. Қайси корхонада ишга кирибоқ 10 кун ичида шунча пул топиш мумкин?

Мурод: — Фильмнинг сценарийси анча суст. Бу фильмнинг томошабинга маънавий озуқа берадиган жиҳати йўқ. Бош қаҳрамон ўз мақсадига фириб, алдов орқали эришди. Фильмда ёшларга ибрат бўлувчи аниқ бир мақсад ва ғоя йўқ. Воқеалар ҳақиқатдан йироқ.

Томошабинларнинг гапида жон бордек. Ростдан ҳам воқеалар ҳаётдан йироқ. Бойвачча қиз Азизбекнинг бир оғиз гапига ишониб, кимлигини суриштирмай туриб, уни отасининг корхонасига яхши лавозимга ишга жойлаб қўяди. Ота ҳам индамай рози бўлади. Йигит тез орада катта миқдордаги маблағни ҳам қўлга киритади. Азизбекнинг ота-онаси қоровулнинг уйига кетяпмиз деб ўйлаб, корхона директориникига совчиликка боради-ю, аммо адашганликларини ўзлари ҳам, мезбонлар ҳам билмайди.

Энг қизиғи, фильм сюжети комедия талабларига жавоб бермайди. Чунки комедияда воқелик фожиа билан тугамаслиги керак.

Ролларга актёр танлаш борасида ҳам камчиликлар кўзга ташланади. Масалан, бош қаҳрамон Азизбекнинг дадаси ролини ўйнаган актёр Муҳаммадисо Абдулҳайиров ўзининг комик қиёфасидан чиқиб кета олмаган. Ўзбек оилаларида ота ўзини бачкана, кулгили тутмайди. Аёлидан кўра кўпроқ болаларига майда-чуйда, икир-чикирларни айтиб, танбеҳ бериши ҳам ишонарсиз.

Ота ва қиз ролларини ижро этган Шаҳзода Муҳаммедова билан Тўхтамурод Азизов ёшидаги фарқ эса анча катталиги билан ишонарсиз чиққан. Қолаверса, воқеалар мазмунига кўра, Тўхтамурод Азизов катта бир корхонанинг директори, бадавлат ва ишбилармон шахс қиёфасида намоён бўлиши керак эди. Аммо актёр ижросида оддий, содда, қатъиятли бўлмаган кекса ота образини кўрамиз. Режиссёр актёрларга роль тақсимлаётганда, мана шу жиҳатларни эътиборга олса мақсадга мувофиқ бўларди.

Нигора Тўхтаматова
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 1286 | | Теги: “Жаноб хотдогчи” биз кутган фильм б | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyun 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
     12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz