Қатар миллий терма жамоаси делегацияси бир неча дақиқалар аввал Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Фаҳад ас-Соний ўзи билан 22 нафар футболчини юртимизга олиб келди.
Жамоа бугун тонгда Доҳада Аспайр академияси майдонида машғулот ўтказди.
Тошкентга етиб келган терма жамоа таркиби:
Иброҳим ал-Ғаним, Талал ал-Блуший, Висам Ризиқ, Муҳаммад Касола, Халфан Иброҳим, Иброҳим Мажид, Ҳасан Ҳайдос, Юсуф Аҳмад, Абдулкарим Ҳассан, Муҳаннад Наим, Мажид Муҳаммад, Абдулмутоллиб Муҳаммад Саид, Аҳмад Суфён, Мусъаб Маҳмуд, Абдулқодир Элиас, Сауд аш-Шийб, Ҳамад ал-Обайдели, Ҳамид Исмоил, Одил Лами, Али Ҳасан Афифий, Ҳусайн Али Шиҳаб, Холиб Муфта.
Бош мураббий: Фаҳад ас-Соний
Менежер: Абдулраҳмон ал-Маҳму
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўртасидаги ўйин 18 июнь, сешанба куни соат 17:00да бошланади. Эртага эса терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжуманида ўтказилади.
|