Главная » 2013 » Iyul » 2 » Женифер Лопес 1 млн. доллар эвазига Туркманистонга келди
00:44
Женифер Лопес 1 млн. доллар эвазига Туркманистонга келди
Америкалк таниқли актриса ва қўшиқчи Женнифер Лопес уни танқид қилаётганларга жавоб берди. Хонанда ўтган шанба куни Туркманистонда концерт бергани учун инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотларнинг норозилигига сабаб бўлганди.
Шу муносабат билан хонанданинг расмий вакили ОАВ учун тушунтириш берди. Унинг сўзларига кўра, ЖейЛо Туркманистонда инсон ҳуқуқлари бўйича муаммо борлиги ҳақида билмаган. Агар бундан бохабар бўлганида Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг туғилган кунида иштирок этмасди, дейди қўшиқчининг вакили.
Ж.Лопес вакилларининг айтишича, улар иштирок этган тадбир шахсий маросим бўлиб, ҳукумат томонидан молиялаштирилмаган. Женифер Лопес маросимда қўшиқ куйлаши ва президентни табриклаши керак бўлган. Маълумотларга кўра, бунинг учун у 1 млн. доллар олган.