Туркия давлатида ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг учинчи ўрин учун кечган баҳси ниҳоясига етди. Унда Гана ҳамда Ироқ ёшлар терма жамоалари ўзаро куч синашдилар. Қизиқарли кечган баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, африка вакилларининг ғалабаси билан якунланди.
Аттама, Ассифуа ва Ачимпонглар биттадан гол киритишиб, жамоаларининг муҳим ғалабасини таъминлаб беришди.
Жаҳон чемпионатининг бронза медали Гана ёшларига насиб қилди.
ЖЧ-2013, учинчи ўрин учун баҳс Гана U-20 – Ироқ U-20 3:0 (2:0, 1:0) Голлар: 1:0 – 35 Аттама, 2:0 – 45 Ассифуа, 3:0 – 78 Ачимпонг. Гана U-20: Офори, Аддико (Нкетиа, 46), Баба, Аттама, Ларти, Оджер (Анаба, 64), Салифу, Абоаджи, Ачимпонг, Ассифуа, Ашиа (Нарх, 82). Ироқ U-20: Хамид, Надим, Аттийя, Аднан, Дургам, Камиль (Шукор, 55), Саиф, Тарик, Хантош (Шукан, 79), Абдул-Хуссейн (Эхаб, 69), Моханнад. Огоҳлантиришлар: Салифу (82).
Манба: www.uff.uz
|