SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 11:25
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 2
Mexmonlar: 2
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 5 » Жасур УМИРОВ: «МЕНИ МАГРУР ДЕБ ЎЙЛАГАНЛАР АДАШИШАДИ»
00:09
Жасур УМИРОВ: «МЕНИ МАГРУР ДЕБ ЎЙЛАГАНЛАР АДАШИШАДИ»
Бугунги суҳбатдошимизнинг қизлар исмига бағишлаб айтган ҳар бир таронаси хит даражасига кўтарилган. «Биллура»,«Ойша», «Жумагул», эндиликда «Маша» деб куйлаётган хонанда Жасур Умиров «Бекажон» газетаси учун эксклюзив интервью берди. Бу гал эса ижод билан хонанданинг «иштаҳасини» очиб, шахсий ҳаё­ти­­­­­га оид айрим саволларга ҳам ойдинлик киритиб олдик.
Блиц-интервью:
- Ижтимоий тармоқлардан фойдаланасизми?
- Йўқ! Ижтимоий тармоқлардаги «оригинал Жасур Умиров», деб ёзиб олганларга айтадиганларим бор: одамларни алдашмасин!
- Санъаткорлардан дўстларингиз борми?
- Санъаткорларга нисбатан санъаткор бўлмаганлар ичида дўстларим кўп.
- Кўпчилик хориж мусиқасидан фойдаланиб, хит қўшиқ яратяпти. Сизга бу алам қилмаяптими?
- Битта нарсага амин бўлдим, ўғирлаб туриб ҳам хит даражасига кўтара олмаётганлар бор. Назаримда, ўғирламай, ҳаракат қи­либ, ижод қилиш керак…

Қаҳрамонимиз
қанчалик топқир?
- Юмуқ кўз билан нимани кўриш мумкин?
- Дунёни, хаёлни, шу кунгача бўлиб ўтган воқеаларни кўриш мумкин.
- Саволимизга фалсафий ёндошдингиз, лекин жавоб оддий — туш эди. Кейинги савол: Йилнинг қайси ойи 28 кундан иборат?
- Феврал ойими?
- Йилнинг ҳар бир ойи­да 28-кунни ўтказамиз. Энди, учинчи саволни диққат билан тингланг: ўттиз иккита аскарнинг бир бошлиғи бор. Уларни топинг-чи…
- Менимча, тиш!
- Бизнингча, ҳам тиш! Жавобингиз тўғри!
«Режиссёрлардан таклиф кЎп, аммо…»
- Суҳбатни кутилмаган савол билан бошласам.
- Майли, бошга тушганни кўз кўради-да!
- «Одамларнинг тўй­ларида», деб номланган клипингиз ажо­йиб чиққан. Актёрлик маҳоратингиз ҳам мухлисларда илиқ таассурот қолдирди. Нима сабабдан шу кунгача фильмларда роль ўйнамагансиз?
- Аслида актёрликка даъво қилмайман. «Биллура» қўшиғи чиққанидан буён режиссёрлардан турли таклифлар тушади, аммо нима дейсиз, кўнг­лингиз тусаган образ чиқмаса, ўзингизни мажбурлай олмас экансиз. Шу кеча-кундузда ижодимиз қизғин паллага кирган. Гас­троль сафарлари, эл-юрт хизматлари, дейсизми, хуллас, мантиқан олиб қараганда ҳам киноларда суратга тушишга имкон йўқ.
- Демак, бир кун келиб, актёрликда ҳам ўзингизни синаб кўрасиз, шундайми?
- Қачонлардир барибир роль ўйнасам керак. Аммо у кун қачон келишини билмайман.

«Бу УСЛУБимга айланиб Қолди»
- Охирги қўшиғингиз — «Маша» рақсбоп, шўх ва аввалги мусиқаларга умуман ўхшамайди. Қизлар исмига бағишлаб куйлаган навбатдаги таронангизни «Ма­ша», деб номлашингизни боиси нимада?
- Билмадим, негадир мухлислар мендан қизларнинг исмига айтилган қўшиқларни кутишади. Ижодий жамоа билан «Қайси исмни куйга солсак экан», деб роса бош қотирдик. Чунки, кутилмаган ва ноодатий бўлиши керак. Мен яшайдиган маҳаллада бир ёш қизалоқни «Маша», деб чақиришади. Бир куни ўша қизчани кўчада кўриб қолдим-у, хаёлимда шундай ғоя пайдо бўлди. Шу тариқа мухлислар тинглаётган тарона яратилди.
- Қўшиққа клип олинса, ўша қизчани таклиф қиласизми? Мени шу нарса қизиқтиряпти…
- Албатта. Клип сценарийси умуман бошқача, кутилмаган воқеаларга бой.
- Ижодингиз давомида қизларнинг исмига кўп мурожаат қиласиз. Бунинг ортидан ўша исм­даги қизлар ҳам анча маш­ҳур бўл­ган…
- Тўғрисини айтсам, бу менинг услубимга айланиб қолди-ёв. Шунгами, кўп­чилик мухлисларим ана шундай мусиқалар яратишимни сўрайди. Ҳатто бу сафар «Қай­си бир қизнинг исмига қўшиқ айтар экан?», деб қизиқишади. Энг қи­зиғи, бундай қўшиқларим машҳур бўлиб кетади. Ҳозирча шу йўналишни давом эттириш ниятидаман.

«Санъаткорни севган ёри, деб тасаввур Қилишади»
- Яна аксарият ашулаларингиз алдаб, йигитни ташлаб кетган қизлар ҳақида. Аммо бундай қў­шиқларни ҳам шўх қи­либ куйлайсиз. Икки услубни қо­риштириш яхшидир-у, дардли инсон кулиб қўшиқ айтиши оғир бўл­са керак. Бунга қийналмайсизми?
- Йўқ, сабаби, шеърлар дардли бўлиши мумкин, аммо оҳанг шўх. Мен ҳам кўпроқ оҳангни ҳис қилган ҳолда куйлайман. Кейин муҳаббат дардига чалинган инсон ундан қийналиб юриши керак эмас. Аксинча, ҳаётдан хурсанд бўлиб, унга кулиб боқиши лозим.
- Жасур Умировнинг баъзи танқидчилари эса ўша қўшиқларида шахсий ҳаётини куйлайди, дейишади. Бу ҳақиқатми?
- Келинг, мана шу нарса сирлигича қолсин!
- Яхши. Унда айтинг-чи, баъзи бир хонандаларнинг аксарият мухлисларини қизлар ташкил этади. Шунинг учунми ўша хонанда на яхши кўрган ёри, на оилали бўлса, буни ошкор этмайди, хоҳламайди ҳам. Сиз бунга қандай қарайсиз?
- Бу табиий. Баъзи қизлар хонандаларнинг ижодига эмас, ўзига кўн­гил қў­йиб, мухлисалик қилишади. Санъаткорни ўзининг севган ёри, деб тасаввур қиладиган мухлисалар ҳам йўқ эмас. Буни ўйлаган хонандалар эътибор камайишидан қўрқса керак-да, ошкор қилишмайди.
- Вақти келиб оила қурсангиз, буни ошкор қиласизми?
- Албатта, буни яшириб ўтириш ниятим йўқ. Мухлислар бундан хабар топишади.

«Мен маFрур эмас, оддий инсонман!»
- Сўнгги вақтларда давлат тадбирларида ҳам иштирок этаяпсиз. Ушбу тадбирлардан ўзингизга нималар оляпсиз?
- Менимча, давлат тадбирларида иштирок этиш ҳар бир санъаткорнинг қалбида фахр туй­ғу­сини уйғотади. Шу ўринда биз ёшларга эътибор бериб, тадбирларга таклиф этаётган ташкилотчиларга миннатдорчилик билдираман. Катта саҳнага чиқарканман, кейинги сафар бундан-да яхши ва чиройли қўшиқлар яратишни ўйлайман.
- Қизиқчилар, «Қувноқлар ва зукколар» иштирокчилари ҳам сизни ҳа­зил қилишдан чарчашмайди. Ўзингиз ҳақингиздаги ҳазилларга қандай қарайсиз?
- Бундай ҳазилларга эътибор бериб ўтирмайман. Чунки, бу уларнинг касби. Ҳазил қилишяптими, демак, ижодимнинг қайсидир жиҳати уларнинг диққатини тортган. Яна фақат мени эмас, балки бу­­­­­­тун шоу-бизнес аҳлига дўстона ҳазил қилишади. Бундан эса хафа бўлиш керакмас.
- Сиздан ниманидир исботлаш талаб қилинса, нимани исботлаган бўлардингиз?
- Кўпчилик «Жасур Умиров мағрур», деб ўй­лайди. Шунинг учун мен мағрур инсон эмаслигимни исботлашга уринардим. Чунки ҳамма қа­тори оддий инсонман. Сиз билан бирор маротаба суҳбатлашмай туриб, бундай фикрга қандай келишади, ҳайронман.
- Айтинг-чи, олдингиздан тўсатдан бир чиройли қиз чиқиб қолди-да, сизни яхши кўришини айтиб, севги изҳор қилди. Қандай йўл тутардингиз?
- Шунга ўхшаш воқеалар жуда кўп юз беради. Буни тўғри қабул қиламан. Сабаби кўпчиликнинг бошидан бу туйғу ўтган, ўтади. Ўша дамда «раҳмат», дейман-у, аммо хотира сифатида олиб қўйишини маслаҳат берардим. Ҳаётда энг ёмон нарса — севган инсоннинг кўнглини синдириш. Ни­ма бўлган тақдирда ҳам унинг дилини оғритиш керак эмас.
Категория: Shou biznes olami | Просмотров: 780 | | Теги: Жасур УМИРОВ: «МЕНИ МАўРУР ДЕБ ЎЙЛА | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz