Статистика |
Hozirda saytda: 26 Mexmonlar: 26 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Зепп Блаттер Ўзбекистон даъвогарлик қилаётган жаҳон чемпионатини Ҳиндистонга ваъда қилди
22:36 Зепп Блаттер Ўзбекистон даъвогарлик қилаётган жаҳон чемпионатини Ҳиндистонга ваъда қилди |
Ўзбекистон 2017 йилда ўсмирлар ўртасида ўтказиладиган футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлиги учун ариза топширгани ҳақида хабар бергандик. Мундиал мезбонлиги учун шунингдек Озарбайжон, Ҳиндистон, Ирландия ва ЖАР ҳам кураш олиб боради.
Тhehardtackle.com нашрининг хабар беришича, ФИФА президенти Зепп Блаттер ва бош котиб Жером Валькелар Ҳиндистонга ушбу мусобақа мезбонлигини беришга ваъда қилиб бўлган. Шу тариқа U-17 ўртасида ўтказиладиган мундиал мезбонлигини қўлга киритишда ҳиндистонликлар асосий даъвогар бўлиб олишди.
Ҳиндистон ҳукумати бунинг учун барча шартларни бажаришга ва режадаги маблағдан ташқари яна қўшимча пул ажратишга қарор қилган. Чемпионат ўйинлари мамлакатнинг 5 та штатида ўтиши кўзда тутилган. Деҳли, Ғарбий Бенгалия, Махараштра, Карнатакадан ташқари Керала, Гоа ва Ассам "омадли" штатлар сафига киришга ҳаракат қилмоқда.
Айни вақтда мазкур штатлар маъмурияти тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, амалга тадбиқ этишни бошлаб юборган. Ҳиндистон ҳукумати лойиҳани молиялаштиришдан ташқари, хавфсизликни тўлиқ таъминлаш, солиқ, транспорт, футболчиларнинг меҳмонхоналарда жойлашуви, виза, хорижий валюта борасида бир қатор имтиёзлар яратилишига ваъда берган.
Эслатиб ўтамиз, 2012 йилда Ўзбекистон U-20 аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиш лозим эди, аммо мусобақа бошланишига бир неча ой қолганида мезбонликдан мосуво этилиб, ЖЧни ўтказиш ҳуқуқи Японияга берилганди. Шундан сўнг Зепп Блаттер расмий ташриф билан Тошкентда бўлган ва ФИФА миқёсидаги мусобақалардан бирини Ўзбекистонга берилишини ваъда қилган эди.
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 744 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|