Главная » 2013»Iyul»15 » Ўзимизнинг илк уяли телефон ва планшетларимиз тайёр бўлди
04:36
Ўзимизнинг илк уяли телефон ва планшетларимиз тайёр бўлди
OliveTelecom Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси мобил телефон ва планшетларнинг илк партиясини чиқарди.
«Правда востока» газетасининг хабарларига кўра, "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлашган корхона CDMA стандартидаги телефон ва планшетларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирган.
Бугунги кунга келиб корхонанинг йиғув цехида буюртмачиларга илк стационар телефон, планшет ҳамда 13 мингта уяли телефонлар жўнатишга тайёрлаб қўйилган.
Корхона йиғув цехи бошлиғи Эркин Абдураҳмоновнинг айтишича, корхона "Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг буюртмаларига асосан ишлайди. Маҳсулотнинг ушбу партияси маҳаллий уяли алоқа оператори бўлмиш UzMobile учун мўлжалланган.
Бугунги кунга келиб мингта стационар телефон ва ҳудди шунча Android платформасида ишлайдиган планшетлар ишлаб чиқарилган ва улар Тошкент ахборот технологиялари институти ихтиёрига топширилади.
Айтиш жоизки, маҳсулотларнинг сифати европа стандарти даражасидан қолишмайди. Нархи ҳам анча арзон, уни ҳатто талабалар ҳам бемалол ҳарид қилишлари мумкин.