Главная » 2013»Iyul»12 » Ўзимизнинг илк уяли телефон ва планшетларимиз тайёр бўлди
13:28
Ўзимизнинг илк уяли телефон ва планшетларимиз тайёр бўлди
Ўзбек-ҳинд OliveTelecom қўшма корхонаси мобил телефон ва планшетларнинг илк партиясини чиқарди.
«Правда востока» газетасининг хабарларига кўра, "Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлашган корхона CDMA стандартидаги телефон ва планшетларни ишлаб чиқаришни ўзлаштирди.
Бугунги кунга келиб корхонанинг йиғув цехида буюртмачиларга илк стационар телефон, палншет ҳамда 13 мингта уяли телефонларнинг тайёр нусхалари юборилишга тайёр.
Корхона йиғув цехи бошлиғи Эркин Абдураҳмоновнинг айтишича, корхона асосан "Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясининг буюртмаларига асосан ишлайди. Маҳсулотнинг ушбу партияси маҳаллий уяли алоқа оператори бўлмиш UzMobile учун мўлжалланган. Бугунги кунга келиб мингта стационар телефон ва ҳудди шунча Android платформасида ишлайдиган планшетлар ишлаб чиқарилган ва улар Тошкент ахборот технологиялари институти ихтиёрига ўтади. Айтиш жоизки, маҳсулотларнинг сифати европа стандарти даражасида. Маҳсулотнинг нархи ҳам қиммат эмас, уни талабалар ва бюджет соҳаси ҳодимлари ҳам ҳарид қилиши мумкин.