Главная » 2013»Iyul»31 » Ўзбекистоннинг 4та гранд жамоаси кубок учун курашга киришади
05:25
Ўзбекистоннинг 4та гранд жамоаси кубок учун курашга киришади
Бугун ва эртага футбол бўйича Ўзбекистон кубогининг ярим финал ўйинлари ўтказилади. Мусобақанинг ушбу босқичига олий лиганинг 4та пешқадам жамоалари етиб келган. Булар Тошкентнинг Бунёдкор, Локомотив ва Пахтакор ҳамда Қаршининг Насаф клубларидир.
Бугун пойтахтимиздаги "Пахтакор" марказий стадионида дастлаб маҳаллий "Пахтакор" ҳамда Қаршининг "Насаф" жамоалари майдонга тушишади. Мазкур ўйин олдидан икки жамоанинг финалга чиқиш имконияти тенг баҳоланмоқда. Учрашув соат 19.00да бошланади. Шунингдек ўйинни "Спорт" телеканали ҳам тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган. Уни журналист Мурод Ризаев шарҳлаб боради.
Эртага эса "Жар” стадионида Ўзбекистон кубоги ярим финалининг иккинчи жуфтлиги баҳсларга киришади. Шу куни "Бунёдкор” "Локомотив”ни қабул қилади. Учрашув соат 19:00да бошланади.