SHERLAR.BIZ Shanba, 21.12.2024, 17:33
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 285
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 18
Mexmonlar: 18
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 18 » Ўзбекистонлик спортчилар Универсиададан 19та медал билан қайтишди
17:15
Ўзбекистонлик спортчилар Универсиададан 19та медал билан қайтишди
Ўзбекистон спортчилари Россиянинг Қозон шаҳрида 17 июль куни якунланган XXVII Жаҳон универсиадаси мусобақаларида икки олтин, етти кумуш, ўн бронза, жами 19 медаль жамғариб, мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллигига муносиб туҳфа ҳозирлади.

Жаҳон универсиадасида бу йил дунёнинг 162 мамлакатидан 10 мингдан зиёд талаба-спортчи 27 спорт тури бўйича 351 медаллар жамланмаси учун курашди. Иштирокчилар орасида Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатларида маҳорат кўрсатган спортчиларнинг кўплиги беллашувларнинг кескин ва муросасиз ўтишига хизмат қилди.

Ушбу нуфузли мусобақада Ватанимиз шарафини бокс, белбоғли кураш, бадиий гимнастика, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, дзюдо, самбо, оғир атлетика, эркин ва юнон-рум кураши ва енгил атлетика бўйича жами 55 нафар талаба-спортчи ҳимоя қилди. Талабалар мусобақасида қўлга киритилган медалларнинг аксарияти Олимпия спорт турлари билан шуғулланаётган ёшларимиз ҳиссасига тўғри келди. Айниқса, оғир атлетика мусобақаларида 105 килограмм вазн тоифасида Руслан Нуриддинов Жаҳон универсиадасининг икки рекордини янгилаб, олтин медалга сазовор бўлгани, ёш атлетларимиз Улуғбек Алимов кумуш, Манзурахон Мамасолиева бронза медални қўлга киритгани ўзбек оғир атлетика мактабининг юқори салоҳиятини кўрсатди.

Тўққиз боксчимиздан саккиз нафари медаль билан тақдирлангани ҳам ушбу спорт тури бўйича Олимпиадага тайёргарлик жараёни тўғри ташкил этилганини кўрсатди. Бугун юртимизда кўплаб истеъдодли боксчилар тарбияланиб, уларнинг энг кучлилари терма жамоага жалб этилаётгани Ўзбекистон бокс федерациясининг энг катта ютуқларидандир. Ана шундай ёшлардан Ҳасанбой Дўсматов 49 килограмм вазн тоифасида Универсиада чемпиони бўлди.

Боксчиларимиздан Фазлиддин Ғойибназаров, Хуршидбек Норматов, Азизбек Абдуғофуров, Рустам Тўлаганов кумуш, Элшод Расулов, Жасурбек Латипов ва Мирзоҳид Абдуллаев бронза медални қўлга киритди.

Дзюдо баҳсларида Яҳё Имомов кумуш, Сойиб Қурбонов бронза медаль соҳиби бўлди. Каноэда эшкак эшиш бўйича Мирзиёд Ҳожиев, Муроджон Азметов, Элдор Қаюмов ва Дилшод Йўлдошевдан таркиб топган жамоамиз 500 метр масофага ўтказилган пойгада маррага учинчи келди.

Олимпия дастурига кирмаган спорт турлари бўйича ҳам кўплаб медаллар жамғарилди. Яқинда Бухорода ўтган Универсиада ғолиби Зайлобиддин Ортиқов белбоғли курашнинг классик йўналишида кумуш, эркин усулдаги баҳсларда бронза медаль олди. Белбоғли курашнинг эркин йўналишида Нозимжон Иброҳимжонов ва Замирахон Аҳмедова, самбо мусобақаларида Суҳроб Остонаев шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилди.

Ёзги Универсиадалардаги иштирокини 1999 йилдан бошлаган ҳамюртларимиз Испания, Хитой, Таиланд ва Жанубий Кореяда ўтган аввалги ўйинларда тўрттадан олтин, кумуш ва бронза, жами 12 медаль жамғарган эди.

XXVII Жаҳон универсиадасида иштирок этган 162 мамлакатдан 92 тасининг спортчилари совринлардан бебаҳра қолди. Улар орасидан олтин медални қўлга киритганлар янада кам – 42 тани ташкил этди.

Хусусан, жаҳон спортида юқори ўринларни эгаллаб келган мамлакатлардан Универсиада ўйинларига 70 нафар спортчисини сафарбар қилган Швейцария иккита, 82 нафар вакил билан қатнашган Туркия жами еттита медаль билан кифояланди.

Ўзбекистон спортчилари эса қизғин ўтган мусобақаларда 2 олтин, 7 кумуш ва 10 бронза, жами 19 медаль жамғарди. Бу кўрсаткичлар бўйича вакилларимиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида олтинчи, Осиё вакиллари ўртасида еттинчи натижани қайд этди.


Навбатдаги Жаҳон универсиадаси 2015 йил Жанубий Кореянинг Кванджу шаҳрида ўтказилади.

Манба:ЎзА

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 626 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz