Статистика |
Hozirda saytda: 28 Mexmonlar: 28 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 12 » Ўзбекистонлик футболчилар Европа лигасида ўзларини кўрсатишди
16:46 Ўзбекистонлик футболчилар Европа лигасида ўзларини кўрсатишди |
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Европа лигаси ўйинларида ўз жамоаларининг ғалабаларига ҳисса қўшишди.
Жумладан, Қозоғистоннинг "Актобе" ва Арманистоннинг "Гандзасар" клублари ўртасида кечган баҳсда "Актобе" жамоасининг қўли баланд келди. Қозоғистонликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозондилар ва кейинги босқичга йўл олдилар. "Актобе" сафида тўп сурадиган ўзбекистонлик легионерлар Тимур Кападзе ва Александр Гейнрихлар учрашувда иштирок этдилар. Қозоқ клуби шарафини ҳимоя қилаётган ўзбекистонлик футболчилардан фақат Марат Бикмаев жароҳати туфайли майдонга туша олмади. Учрашув Тимур Кападзе учун жуда омадли бўлди. Ҳамюртимиз дубл қайд этди ва жамоасининг келгуси мавсумга ўтишига муносиб ҳисса қўшди.
Темур Копадзе: "Мавсумда иккинчи бор дубл қайд этдим ва бундан жуда хурсандман. Ўйин эса анча қизиқарли ўтди. Ўйингоҳга йиғилган мухлисларни хурсанд қилишга қарор қилдик ва бунга муваффақ бўлдик. Учрашув биз учун анча оғир ўтди. Рақиб кучли эди, биз эса ҳар уч кунда майдонга тушиб, куч йўқотгандик. Яна уч кундан сўнг Қозоғистон чемпионати доирасида майдонга тушамиз. Биз учун мусобақанинг барчаси аҳамиятли. Қозоғистон чемпионати, Кубоги ва Европа лигаси ўйинларининг барчасига бирдек қараймиз. Барча мусобақада ғолиб чиқиш керак. Европа лигасидаги кейинги рақиб ҳақида кўп нарса билмаймиз. Биз бор эътиборни арман клубига қаратгандик. Кейинги рақибларни энди ўргана бошлаймиз".
Улуғбек Бақоев ва Камолиддин Мурзоевлар тўп сурадиган Қозоғистоннинг "Иртиш" жамоаси эса ўз майдонида Болгариянинг "Левски" клубини қабул қилди. Унда 2:0 ҳисоби қайд этилиб, "Иртиш" ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси шундаки, ушбу голларнинг иккисини ҳам ўзбекистонлик футболчилар киритишди. 6-дақиқада Муҳитдиновнинг узатмасини Камоллидин Мурзоев боши билан дарвозага жойлаган бўлса, 13-дақиқада Улуғбек Бақоев ўзи ишлаган пенальтини голга айлантира олди. Шу тариқа "Иртиш" биринчи учрашувдаги 0:0 ҳисоби эвазига кейинги босқичга йўл олди.
Камолиддин Мурзоев: "Учрашув жуда оғир ўтди. Биз ўйинни яхши бошладик ва иккита гол уришга муваффақ бўлдик. Шундан сўнг асосан қарши ҳужумларда ўйнадик. Бу қадар юқори савиядаги рақибга қарши ўйинда ғалабага эришганимиздан хурсандман. Голимни онамга ва клуб мухлисларига бағишлайман. Умид қиламанки бу менинг "Иртиш” таркибида Европа лигасида киритадиган сўнгги голим бўлмайди!"
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 611 |
| Рейтинг: 5.0/5 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|