Главная » 2013»Iyul»10 » Ўзбекистонда муомалага чиқарилган пластик карталар сони 10 миллиондан ошди
21:42
Ўзбекистонда муомалага чиқарилган пластик карталар сони 10 миллиондан ошди
Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган банк пластик карточкалар сони республикамизда 10 188 257 тани ташкил қилди.
Марказий банк матбуот хизматида хабар беришларича, республикамиз бўйлаб 117 809 та савдо терминаллар ўрнатилган.
Чиқарилган пластик карточкалар сони бўйича банклар орасида Агро банк пешқадамлик қилмоқда. Ушбу даврга келиб мазкур банк томонидан 2 116 318 пластик карта тарқатилган. Тижорат банклари томонидан энг кўп савдо терминаллари Агро банк ва Халқ банки томонидан ўрнатилган бўлиб, уларнинг сони ҳар бирида 18 мингдан ошган.
Пластик карта эгалари сони бўйича республикада Тошкент шаҳри 2 233 571 та карта билан илдамламоқда. Пойтахтда ўрнатилган терминаллар сони эса 25 мингдан ошган. Вилоятлар орасида энг кўп пластик карта Фарғона вилоятида тарқатилган - 972 473 та.
Банклар томонидан ўрнатилган банкомат ва инфокиоскалар сони ушбу даврга 1 545 тани ташкил қилган.