Главная » 2013 » Iyul » 16 » Ўзбекистонда МДҲдаги энг узун осма юк ташиш йўли қурилади
19:40
Ўзбекистонда МДҲдаги энг узун осма юк ташиш йўли қурилади
Россиянинг «Раделли» компанияси Ўзбекистон махсус арқон етказиб бериш бўйича шартнома имзолади. 12uz интернет-нашрининг хабар беришича, Республикамизда узунлиги 33 км.лик биринчи осма юк ташиш йўлининг қурилиши режалаштирилган.
МДҲ миқёсида энг узун осма юк ташиш йўли бўлиши кутилаётган ушбу қурилма Қашқадарё вилоятидаги Деҳқонобод калий ўғитлар заводи учун мўлжалланган.
Россия компанияси маълумотларига кўра, оғирлиги 430 тонна (22 км.узунликдаги) келадиган арқонларнинг биринчи партиясини шу йилнинг октябрь ойида то декабригача ишлаб чиқариб, мижозга етказиб беради. Булар осма йўлнинг дастлабки иккита (жами 6та) участкаси учун мўлжалланган, диаметри 60 ва 51 мм.лик кўтарма арқонлар, ҳамда диаметри 78 мм.лик тортиб турувчи арқонлардир.
Президентимизнинг 2007 йил 1 майдаги "Тюбегатан калий тузлари кони негизида Деҳқонобод калий ўғитлар заводи қурилишини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида барпо этилган Деҳқонобод калий ўғитлар заводи Марказий Осиёда ягона бўлган ноёб саноат мажмуаси ҳисобланади. Бу ерда йилига 700 минг тонна руда қайта ишланиб, 200 минг тонна калий ўғити тайёрланади.
Бу йил охиригача қуввати ҳозиргидан икки баробар кўп бўлган қайта ишлаш мажмуаси ва йилига жами 2,1 миллион тонна сильвинит маъдани қазиб олишга мўлжалланган тоғ-кон мажмуалари қурилишини тугаллаш режалаштирилган.