Главная » 2013»Iyul»18 » Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 11,3%га ошди
06:22
Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқариш 11,3%га ошди
Машинасозлик корхоналари томонидан жорий йилнинг 1 ярим йиллигида 5219,8 млрд сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 123,0%ни ташкил қилди. Жорий йилнинг январь-июнида, ўтган йил кўрсаткичларини 11,3%га ўсишига эришилган ҳолда, 122615 дона автомобиллар ишлаб чиқарилди, шу жумладан юк ташиш автомобиллари ишлаб чиқариш 72,2%га, махсус автомобиллар – 30,8%га, енгил автомобиллар (махсус автомобилларсиз) ишлаб чиқариш 10,7%га ўсди. Шунингдек, автомобил двигателлари (108,3м.) ва аккумляторлар (4,1%) ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ошди.
Ўтган йилнинг 1 ярим йиллигига нисбатан, тармоқдаги йирик саноат корхоналари томонидан қишлоқ хўжалик техникаларининг трактор прицеплари (2,9м.), тракторлар (2,1м.), бороналар (1,9м.), ғалла ўриб-йиғадиган машиналар (44,9%), трактор ўргичлар (13,6%) каби турларини ишлаб чиқариш ҳажми ўсган.
Бундан ташқари, жорий йилнинг январ-июнь ойларида, электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли даражада ўсди, жумладан, контактли изоляцияланмаган симлар (троллейли) ишлаб чиқариш – 2,4 мартага, шаҳар телефон алоқаси кабеллари – 2,1мартага, огоҳлантириш-ҳимоя кабеллари – 1,9 мартага, қобиқли симлар – 35,4%га, маиший ўтказгичлар – 17,5%га, ўрнатилувчи ўтказгичлар ишлаб чиқариш – 16,3%га ошди.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан истеъмол товарларининг қуйидаги турлари, яъни энергия тежамли лампалар ишлаб чиқариш – 39,9%га, телевизорлар ишлаб чиқариш 36,5%га ўсди.