Главная » 2013»Iyul»30 » Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган болаларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади
04:55
Ўзбекистонда 18 ёшгача бўлган болаларга бепул тиббий ёрдам кўрсатилади
2013 йил 10 июль куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги буйруғи эълон қилинди.
Ушбу ҳужжат, болалар соғлиғини сақлаш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари самарадорлигини янада ошириш ҳамда болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш стратегияси ва тактикасини такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.
Қорқалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар соғлқини сақлаш бошқармалари раҳбарлари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғиға, даволаш-профилактика муассасалари раҳбарларига болалар даволаш-профилактика муассасаларида 0 дан 18 ёшгача бўлган болаларга ўрнатилган тартибда стационар тиббий ёрдам кўрсатиш топширилди.
Шунингдек, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга, жинсини эътиборга олган ҳолда алоҳида палаталар ташкил этиш йўли билан стационар тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш буюрилган.
Ҳужжатда таъкидланишича 0-5 ёшгача бўлган болаларга биринчи стационар тиббий ёрдам кўрсатиш жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маслаҳати билан амалга оширилади.