Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Ўзбекистон Чехиядан зотли қорамоллар сотиб олади
22:26 Ўзбекистон Чехиядан зотли қорамоллар сотиб олади |
Ўзбекистон чех чорва моллларига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Чехиянинг юртимиздаги элчихонаси хабар бермоқда.
Чехиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида шу йилнинг апрел ойида «флекфи» зотли 93 дона бузоқ юк машинасида Польша, Белоруссия, Россия ва Қозоғистон чегаралари орқали юртимизга келтирилган.
Ушбу чорвалар махаллий зотлардан юқори ҳосилдорлиги блан ажралиб туради: кунига 27 литргача сут беради, ёғлилик даражаси 3,5 – 4 %. Бундан ташқари ушбу мол зоти Чехиядаги шароитдан бироз ёмонроқ шароитда ҳам бирдек яшайверади.
Ҳозирда ушбу зотдан яна бир неча бош қорамолни шу йили юртимизга келтиришга тайёргарлик кўрилмоқда.
Чехия Республикаси ўзининг зотдор қорамоллари билан ном қозонган бўлиб, бугунги кунда мамлакатда 550 минг бош йирик қорамол боқилмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 618 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|