SHERLAR.BIZ Yakshanba, 15.09.2019, 19:22
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 8
Mexmonlar: 8
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 19 » Ўзбек киносидаги энг талабгир фильмлар рейтинги. ТОП-7
22:09
Ўзбек киносидаги энг талабгир фильмлар рейтинги. ТОП-7
Ёз жазирамасида ҳам пойтахтимиздаги киносаройлар гавжум. Биз кинотеатрга ташриф буюраётган томошабинлар танловидан келиб чиқиб, айни вақтда талаб энг юқори бўлган фильмларни аниқладик. Бир неча кунлик кузатувимиз натижалари сизни ҳам бефарқ қолдирмайди деган умиддамиз.

7 ўрин. «Қўчқор аканинг коптоги». Умумий талаб 31%
Кузатувимиз «Қўчқор аканинг коптоги» комедияси томошабин эътиборидан четда қолаётган картиналардан бири экани кўрсатди. Ёш ижодкорлар Суръат Исломов ва Ойбек Холмедовлар томонидан суратга олинган фильмнинг номи ҳамда ундаги актёрлар ансамблигина касса олдига яқинлашган айрим мухлисни ўзига жалб қилмоқда.

6 ўрин. «Муғомбир куёвлар». Умумий талаб 40 %
Ушбу картинанинг ягона ютуғи унинг актёрлар жамоасидир. Унда кино оламида анчадан бери кўринмай қолган актёрларнинг иштирок этиши томошабинлар томонидан яхши кутиб олинди. Аммо тажрибали режиссёр Бурхон Шароповнинг бу каби бироз саёз фильм ишлаши кутилмаган ҳолат. Уни томошабинлар шунга яраша баҳолашди.

5 ўрин. «Ақл ва юрак». Умумий талаб 49 %
Дебютант режиссёр Шерали Усмоновнинг фалсафий мавзуга қўрқмай қўл уриши таҳсинга сазовор жиҳат. Инсон ҳаётида ақл устунми ёки юрак деган савол асосига қурилган картинадан ҳозирча мухлислар зерикишмади. Севара Солиева, Алишер Узоқов, Зарина Низомиддинова, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаеванинг картинадаги иштироки фильмга бўлган қизиқишни таъминламоқда.

4 ўрин. «Акажон, хизматингиздамиз». Умумий талаб 51%

Илк бор ўтган йилнинг кузида намойиш этилган ушбу картина яна катта экранларга қайтди. Режиссёр Шуҳрат Нуралиев фильмга Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов, Алишер Узоқов, Муҳаммадисо Абдулҳайиров сингари таниқли «юлдуз»ларни бир вақтнинг ўзида таклиф қилиши ҳам муваффаққият гарови бўлди. Комедия элементлари нафақат томошабинни кулдириш, балки инсонлар характеридаги айрим камчиликларни ҳажв остига олишга йўналтирилгани ҳам ижобий самара берди.


3 ўрин. «Жаноб хот-догчи». Умумий талаб 69%
Енгил юморга кенг ўрин берилган ушбу фильмга дастлаб қизиқиш юқори эди. Сабаби картина ҳали катта экранга чиқмасиданоқ турли қарама-қарши фикрлар марказида бўлди. Бироқ орадан ҳеч қанча муддат ўтмай «Хот-догчи»ни кўриш истагидаги мухлислар сезирларли камайди. Балки томошабин атайин кулгу уйғотиш учун ишлатилган қўпол ва хунук ибораларни эшитишдан чарчагандир?

2 ўрин. «Турист». Умумий талаб 75 %
Фильмлар сонига эмас, балки савиясига асосий эътибор қаратадиган ушбу ижодкор ҳар бир кинокартинасида бизга таниш мавзуларни янгича талқин этишга интилади. Шу боисдан бугун мухлисларнинг кўпчилик қисми «оригинал» картинани кўриш мақсадида «Турист»га чипта ҳарид қилмоқда.

1 ўрин. «Айрилиқ». Умумий талаб 89 %
Ёзнинг илк кунидан эътиборан намойиш қилинаётган режиссёр Дурдона Тўлаганованинг «Айрилиқ» картинасига талаб ўта юқори. Фильм муваффаққиятида Ситора Алимжонова ва Али Отажоновнинг ҳамкорлиги муҳим ўрин тутганини қайд этиш жоиз. Саробга айланган муҳаббат қиссаси мухлисларни бефарқ қолдирмади. Навбат кутаётганларни кўриб кино ихлосмандларида мелодрама жанрига бўлган қизиқиш яна жонланганига амин бўлдик.
Категория: Kino yangiliklari | Просмотров: 881 | | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz