SHERLAR.BIZ Juma, 26.04.2024, 12:14
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 1
Mexmonlar: 1
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 17 » Ўғил — авлод давомчиси, дейишади, қиз-чи?
02:09
Ўғил — авлод давомчиси, дейишади, қиз-чи?
Оилада биринчи фарзанд қиз ёки ўғил туғилишига кўпчилик эътибор қилмайди. «Етказганига шукр» деб илк фарзандининг жаннатий ҳидидан тўйиб баҳра олади. Биринчи фарзанди қиз бўлган оила орадан кўп ўтмай, яна кўпайиш арафасида «бу сафар ўғил бўлсин» деб ният қилади. Биринчи қизалоққа дугона, ота-онасига парвона бўлиб иккинчи қизалоқ дунёга келади. Жуфт чуғурчуққа ота-оналик қилаётганлар «учинчиси аниқ ўғил» деб орзу қилишади. Тақдир бу гал ҳам, эҳтимол келаси сафар ҳам орзуларини ушалтирмайди. Бу орада ҳар хил гап-сўзлар бўлиб ўтади. Уларнинг кўпчилиги аёлга қаратилади: гўёки аёлнинг ичи тўла қиз, ҳаммасига у айбдор. Одамлар турфа хил. Қайси бири сабр ва шукр қилади, бошқаси аёлининг, қизларининг кўзини ёшлатади. Ушбу мақолада кўп қизли оилалар дардию қувончи, ибратию шукронаси ҳақида гаплашамиз.

«Фарзандлар, хоҳ қиз бўлсин, хоҳ ўғил, Аллоҳнинг ҳадяларидир»

Буюк ватандошимиз Абу Мансур Мотурудий ҳазратлари «Таъвилоту аҳлис сунна» тафсирида «Шўро» сурасининг 49-50-оятларини шарҳлаб, бундай ёзадилар: «Фарзандлар, хоҳ қиз бўлсин, хоҳ ўғил бўлсин, Аллоҳ таолонинг ҳадяларидир. Инсонлар у ҳадяларни шукр ва миннатдорлик билан қабул қилишлари лозим». Оятда ўғиллардан олдин қизлар зикр этилишининг ҳикмати мусулмон киши қиз фарзандни жоҳилият даври кишилари каби бало ва мусибат ҳисобламаслигини уқтиришдир. Жоҳилият даври кишилари: «қайси бирларига қиз (кўргани ҳақида) хушхабар берилса, ғазаби келиб, юзлари қорайиб кетарди («Наҳл» сураси, 58-оят)». Оилада қиз туғилса, баъзи эрлар норози бўлиб, аёлидан ранжиши, ҳаттоки оила бузилиши ҳолатларини учратиш мумкин. Бундайлар насл фақат ўғил фарзанд билан давом этади, деб ўйлашади. Ваҳоланки, Расули акрам (с.а.в.): «Ҳар бир қавмнинг қиз фарзандидан туғилган бола шу қавмга мансубдир», деганлар (Имом Бухорий ривояти). Қиз фарзанд Аллоҳ Таолонинг раҳматидир, уни ўкситманг, тарбиялаб вояга етказишнинг савоби улуғ. Анас (р.а.)дан ривоят қилинган бир ҳадисда пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай деганлар: «Бозордан олиб келинган нарсаларни ўғлидан аввал қизига берган муслим-муслимага Аллоҳ раҳмат назари билан қарайди. Чунки қиз боланинг кўнгли ўғил боланикига қараганда нозикроқ бўлади».Нафиса ҚОРАБОЕВА, Учтепа тумани бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалар бўйича ёрдамчиси, туман бош отинойиси: — Фарзандларимиз — жисмимизнинг бир бўлаги. Аллоҳ таоло фарзандни бизларга ҳаётнинг безаги, кўз нури сифатида бериб, буюк неъмат ато этган. Қиз фарзандга паст назар билан қараш диний ва миллий анъаналаримизга зид. Ахир қиз бола —гўзал келинчак, бўлғуси она, садоқатли рафиқа, қолаверса, жамиятнинг тенг ҳуқуқли фуқароси. У Момо Ҳаво авлоди, миллат давомчиси, ҳаётимизни, хонадонимизни эзгулик, меҳр-муҳаббат, иффату нафосат нури билан мунаввар қиладиган олий мартабали муқаддас зотдир.

Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳадисларида «қайсингизнинг 3 та қизингиз ёки синглингиз бўлса, уларга Аллоҳ беҳожат қилгунча яхшилик қилсангиз, жаннатга кирасиз». «Кимга Аллоҳ Таоло қиз фарзандлар берса, уларни сабр билан тарбиялаб, вояга етказса, улар унга дўзахдан тўсувчи парда бўлади», деганлар. Қиз бола уйидаги муҳитни теранроқ англайди, ота-онасига ҳам меҳр-муҳаббатли бўлади. Шу сабабли ота-онанинг ўзаро муносабати ва иноқлиги унинг ахлоқини белгилаб беради. Ўғилми, қизми, фарзандга чиройли тарбиядан ортиқ мерос қолдириб бўлмайди. Улар кўзларимиз қувончи экан, яхши хулқли бўлишлари, икки дунёда ҳам бизни севинтиришларини, буюк аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган анъаналаримизни ва илм-маърифат тарқатадиган зиёли инсон бўлишларини Аллоҳ Таоло ҳаммамизга насиб этсин!

Қарс икки қўлдан чиқади!

Зулҳумор ҲАЛИЛОВА, акушер-гинеколог: — Кўпчина иш фаолиятимда фарзанднинг жинси борасида юзага келган ҳолатларни кўриб, яхшиямки табиатда фақат икки жинс бор, деб қўяман. Аёлларнинг жуда кўпчилиги ультратовуш текширувида боласининг сиҳат-саломатлигини, қандай ривожланаётганини эмас, ўғил ёки қиз эканлигини суриштиришади. Аслида ўғилнинг ҳам, қизнинг ҳам оилада, жамиятда ўз ўрни бор. «Нега бугунги кунда ўғил фарзанд кам туғилаяпти, бунга ким айбдор», деб сўрашади. Илмий нуқтаи назардан, аёл раҳмида тухум ҳужайра билан учрашган эркак уруғ ҳужайраси ўзида У хромосомалар мажмуини сақлаган бўлса, ўғил фарзанд, агар Х хромосомалар тўпламини ташиётган бўлса, қиз фарзанд дунёга келади. Демак, бу вазиятда кўпроқ эркакларимиз масъулиятлироқ бўладилар. Шундай бўлганда ҳам эркак ёки аёлни вазият айбдори деб кўрсатишга ҳаққимиз йўқ. Чунки бу киши иродаси ва хоҳишига боғлиқ жараён эмас. Х ва У хромосомаларни ташиётган уруғ ҳужайраларнинг бир-биридан фарқи бор. У уруғ ҳужайра (ўғил фарзанд) майдароқ, енгил ва ҳаракатчан, лекин Х уруғ ҳужайра (қиз фарзанд)га нисбатан умри қисқа бўлади. Шунга кўра, овуляция арафасида ёки айни овуляция вақтида ўғил фарзандга ҳаракат қилиш керак бўлади. Чунки, Х уруғ ҳужайрага қараганда чаққон бўлган У уруғ ҳужайра тезликда аёлнинг тухум ҳужайраси билан туташиб олади. Тез ҳаракат қилган У уруғ ҳужайра тез сўнади, аммо бу вақтда «умри узоқ» X уруғ ҳужайра секин бўлса-да овуляциядан кейинги кунлари ҳам аёлнинг тухум ҳужайраси билан учраша олади. Бу ҳолатга биз «аёл уруғнинг қирқта жони бор», деб содда тушунтириш берамиз.

Ўғил фарзанд кутаётганлар учун биз махсус парҳезлар, даволаниш босқичларини таклиф этамиз. Лекин буларнинг ҳаммаси ҳам ўзини оқлайвермайди. Кузатишларимиз натижасида соғлом турмуш тарзи кечирадиган, спиртли ичимликлар, тамакидан тийилган ва камроқ шамоллаган эркак-аёлларда ўғил фарзанд туғилиш эҳтимоли юқори бўлишини аниқлаганмиз. Аёл ва эркак қанчалик ёш бўлса, ўғил фарзанд туғилиши имконияти ҳам шунчалик юқори бўлади. Шунга қарамай, умрининг адоғида ўғилли бўлганлар ҳам учраб туради. Умидни сўндирмаслик керак.

«Қизларим — умримнинг мазмуни!»

Мираббос МИРЗААҲМЕДОВ, «Оталар сўзи — ақлнинг кўзи» кўрсатуви режиссёри: — Мен ҳам 4 нафар гулчеҳра қизларнинг отасиман. Турмуш ўртоғим Шарифахон билан ҳаммасини олий маълумотли, уйли-жойли қилдик. Дилфузахон, Нигорахон, Дилдорахон ва кенжа қизим Дилобархон — менинг умрим мазмуни. Ўғлим йўқ, деб ўксимаганман. Одамлар орасида кўп юрганим, турли тақдирларга гувоҳ бўлганим учун қизларим учун шукр қиламан. Оилада «ўғил йўқ» деган гап-сўзлар чиқмаслиги учун одамларнинг гапларига эътибор бермаслик, умуман бу ҳақда ўйламаслик керак. Мулоҳаза қилиб кўрсангиз, улуғ одамларнинг кўпчилигида, пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳазратларида ҳам ўғил фарзанд бўлмаган. Буни Тангрининг сийлови, деб билганлар. Сабаби, қиз боланинг тарбиясию тақдири ота-оналарнинг елкасига катта масъулият юклайди. Бу масъулиятни муваффақиятли адо этган ота-оналар икки дунё саодатига эришадилар, деган гап бежизмас.

Шарифахон билан бирор марта бу мавзуда таъна қилиб гаплашмаганмиз. Ўғил фарзанд кўрмасликда аёлни ҳам, эркакни ҳам айблаб бўлмайди. Буни тиббиёт ҳам, ҳаёт ҳам тасдиқлайди. Аввало ниятни яхши қилиш керак, одамларнинг ҳаётидан ўрнак олиш лозим.

Тўртинчи фарзандимиз дунёга келганида қўшни келин «вой, Шарифа кеннойим яна қиз кўрибдилар», деб айтган экан. Қарангки, ўша келин ҳам 4 қизли бўлди, сўнг шу сабаб ажрашдилар. Қўшним қизларни тирик етим қилиб уйланди, аммо кейинги оиласидан ҳам ўғил кўрмади. Ҳозир кексайиб қолган ўша қўшнимнинг иссиқ-cовуғидан биринчи оиласидан бўлган қизлари хабар олиб туради. Қизларнинг кўнгли ўзига ўхшаган гўзал, сабрли, оқибатли бўлади, дегани шу бўлса керак.

Ҳассакашим йўқ, деб ўксинадиган оталар «набиралар олдинда-ку», деб ўзларига овунч берсалар бўлади. Ўғил бўла туриб, уйида аза очишдан оғринган, тепкилаб кўмишдан қочганларни ҳам кўрганмиз. Ўғлим йўқ, деб аёлига таъна қилиб, ҳаммага ёзғиргандан кўра, куёвларни, набираларни меҳрибону тавфиқли қилишни Яратгандан сўраш керак. Менинг 10 набирамдан икки нафари қиз, қолганлари ўғил. Катта набирам Азиз 12 ёшидан бошлаб «сиз билан яшайман», деб уйимизга келган. Кўз олдимда мактабни, коллежни битирди. Йигитлик бурчини ўтаб келди, ҳозирда институтда тахсил олаяпти. Фарзанд ўғилми-қизми, умри ва бахти билан берган бўлсин.

Атрофини чуғур-чуғур қизлар ўраб олган оталарга эътибор берганмисиз? Бу оталарнинг кўпи нақадар бахтли эканлигини ич-ичига яширади. Бу меҳрни ёлғондакам қовоқ уюшлару шўх-шаддод қизларини қатъий нигоҳи билан тартибга чақиришларидан илғаб оласиз. «Каттаси Фотима-Зуҳра, қолганлари қиз» деб кулиб қўювчи оталарнинг иродасини букишга уринганлар, афсуски, орамизда топилади. Қаторда норинг йўқ», деб қучоғи гул-чечакларга тўла ота-оналарнинг кўнглига тегишдан андиша қилмайдилар. «Ўғилми ёки қиз, бераридан қисмасин, ҳаммани ҳам фарзанд билан суюнтирсин». Ақлли, ибратли оилалар мана шундай фикрлайди.

Азиза ҚУРБОНОВА
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 838 | | Теги: дейишади, қиз-чи?, Ўғил — авлод давомчиси | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz