Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Уругвай матбуоти: Ҳар эҳтимолга қарши Ўзбекистон ва Иордания термаларини кузатиш керак!
22:51 Уругвай матбуоти: Ҳар эҳтимолга қарши Ўзбекистон ва Иордания термаларини кузатиш керак! |
Хабарингиз бор, 2014 йили Бразилияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун дунёнинг бир қатор терма жамоалари муросасиз курашлар олиб боришмоқда. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор, гарчи имкониятлари бироз камроқ бўлсада.
Осиё саралашида ўз гуруҳларида учинчи ўринни қўлга киритган Ўзбекистон ҳамда Иордания миллий терма жамоалари бир-бирлари билан тўп суришиб, ғолиб жамоа КОНМЕБОЛ минтақасидаги бешинчи ўрин соҳибига қарши плей-оффда иштирок этишини яхши биласиз.
Биз Иордания футболини имкон қадар тушинамиз ва айрим маълумотлардан хабаримиз бор. Қайсидир маънода бу тўсиқдан ўтишимизга умид қилган ҳолда, Лотин Америка вакилларининг ўйинлари кузатяпмиз ва матбуотдаги чиқишларини ўқиб боряпмиз.
Ҳозирча, КОНМЕБОЛ минтақасининг бешинчи термаси сифатида - Уругвай эътироф этилмоқда. Бу термани яхши биласиз: уларга қарши майдонга тушишни унча-мунча терма истамаса керак. Луис Суарес, Эдисон Кавани, Диего Форлан, Фернандо Муслера, Диего Годин, Мартин Касераслар номлари бутун дунё футболида яхши таниш.
Уругвай матбуотини кузатяпмиз. Мазкур давлатда футбол биринчи рақамли спорт тури ҳисобланади. Мамлакат футбол федерацияси олдига ҳукумат томонидан Бразилия ва Аргентина давлатлари футболидан кам бўлмаган ўсиш суратини таъминлаш вазифаси қўйилган.
Пойтахт Монтевидео шаҳрида испан тилида чоп этиладиган EL PAIS, UruguayPress, LA REPUBLICA ва The Razor нашрлари Уругвай термасининг плей-оффсиз, шундоқ ҳам ЖЧ-2014га чиқишига ишониши ҳақидаги материалларни чоп этмоқда. Матбуотда Уругвай термасининг ўз гуруҳида камида тўртинчи ўринни олишига ишонишлари келтирилмоқда.
Аммо, Европа футболини ёритишга ихтисослашган айрим журналистлар ҳар эҳтимолга қарши Осиё термаларини ҳам кузатиш керак эканлигини таъкидлашган. Шу ҳақида чиқишлар қилишган. Жумладан, улар Ўзбекистон ва Иордания термаларининг ўйиниларини кузатиш, қолаверса, мазкур термаларнинг бошқа учрашувларини ўрганиш ғоясини ҳам илгари суришмоқда.
Катта эҳтимоллик билан уругвайлик мутахассислар ва журналистлар Ўзбекистон-Иордания ўйинини кузатиш учун бевосита стадионга келишлари мумкин экан. Ҳар ҳолда шундек мулоҳазалар Уругвай матбуотида ёзиляпти.
Нима ҳам қилардик? Бунақа бўлиши табиий эди. Иложи борича, Уругвай ўз гуруҳида юқорилаб кетишига умид қилган ҳолда биз ҳам тайёргарликни кучайтиришимиз керак бўлади. Умуман, агар Уругвайдек термаларга қарши ўйинашдан чўчисак, нима қиламиз ЖЧга бориб, деган мулоҳазани илгари сураверсак тўғри бўларди. ЖЧга кучлилар боради ...
Биз эса, Миржалол Қосимов шогирдларидан эсон-омон Иордания тўсиғидан ўтиб олишларини кутиб қоламиз. Миллий термамиз таркибида иқтидорли ёшларимизни кўрсак ажаб эмас.
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 714 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|