Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 13 » Универсиада. Руслан Нурудинов иккита рекорд ўрнатиб олтин медални қўлга киритди
12:30 Универсиада. Руслан Нурудинов иккита рекорд ўрнатиб олтин медални қўлга киритди |
Россиянинг Қозон шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон Универсиадасида қатнашаётган спортчиларимиз навбатдаги юксак ғалабани нишонладилар. Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, оғир атлетикачи Руслан Нурудинов Универсиаданинг олтин медалига сазовор бўлди.
Штанга кўтариш баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Руслан ўз навбатида иккита рекорд натижани ҳам қайд этди. 105 кг.ча бўлган вазн тоифасидаги спортчилар орасида Руслан Нуриддинов 190 кг. тошни даст кўтариб Универсиада рекордини ўрнатди.
Силтаб кўтариш баҳсларида эса у 222 кг. натижани қайд этди ва биринчи ўринни эгаллади. Руслан шунингдек умумий оғирлик бўйича ҳам рекорд натижани кўрсатди. 412 кг.лик кўрсаткич билан спортчимиз олтин медалга сазовор бўлди. Унинг шарафига юртимиз байроғи кўтарилиб, давлатимиз мадҳияси янгради.
Бу Ўзбекистон терма жамоасининг иккинчи олтин ва 17-медали ҳисобаланади. Умумий рўйхатда вакилларимиз иккита олтин, еттита кумуш ва саккизта бронза медаллари билан 15-ўринда боришмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 562 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|