SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 04:12
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 16
Mexmonlar: 16
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 6 » Умр бекатлари. Исамат Эргашев: "Мухлисларим бир сўмдан пул йиғиб беришмоқчи бўлган!"
22:32
Умр бекатлари. Исамат Эргашев: "Мухлисларим бир сўмдан пул йиғиб беришмоқчи бўлган!"
Бу галги меҳмонимиз Абдулла Қодирийнинг асрларга татигулик "Меҳробдан чаён” асаридаги бош қаҳрамонлардан бири Анвар — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Исамат Эргашев.

1-бекат: "Ҳужжатларимни олиб, Тошкентга қочиб кетдим”
— Болалик хотираларим Сайрам шаҳри билан боғлиқ. Ўзимдан катта болалар билан ёзги кинотеатр ёнидаги дарахтга чиқиб, "Жаноб 420”, "Дайди” каби янги ҳинд фильмларини томоша қилардик. Ўн беш тийиндан чипта сотиб олиб, йигирма тийиндан пуллардик, жуда шўх эдим-да! Оилада уч фарзанд эдик. Укам оламдан ўтган, синглим оилали, Чимкентда яшайди. Мактабга олти ёшдан борганман. Маҳалламиздаги ҳамма болалар мактабга чиққан-у, битта мен қолиб кетганим учун онамга хархаша қилаверганманда... Синфдошларим "кейинги йил биринчи синфни қайтадан ўқийсан”, деб устимдан кулишарди. Бунинг олдини олиш учун ҳам энг аълочи ўқувчилардан бири бўлдим. Ҳатто ўқувчилар етакчиси вазифасига ҳам сайлашган. Синф раҳбарим ҳозирги Тошкент Давлат cанъат ва маданият институтини тамомлаганди. Санъатга қизиқиши сабаб, кичик-кичик саҳна кўринишлари тайёрларди. Ўқитувчим шўхгина бир ўқувчига роль топширганди, бироқ у "актёр эмасман, роль ижро этмайман”, деб бош тортгач, менга қараб "Унда ўзинг роль ўйнайсан, гап тамом!” деди. Шу тариқа Парда Турсуннинг "Ўқитувчи” романидаги бош қаҳрамоннинг ёшлигини талқин қилдим. Шундан сўнг синф раҳбарим "Сендан зўр актёр чиқади!” деб мени бағрига босди. "Қўйсангиз-чи, мен санъаткор бўлмайман!” дея унинг сўзларини инкор этдим. Лекин кўнглимда актёрликни ҳам эплай оларканман, деган фикр илдиз отишга улгурганди. Кунлардан бирида Наби Раҳимов бошчилигида бир қатор санъаткорлар билан учрашув бўлди. Ўшанда Наби акадан "Нима қилсам, зўр санъаткор бўламан?” деб сўрасам, "Олдингга мақсад қўйсанг, албатта уни амалга оширишга ҳаракат қиласан”, деди. Уйимиз темир йўл вокзалига яқин бўлгани учун ота-онам "темирйўлчи бўласан”, дерди (кулади). Ўн олти ёшимда мактабни тамомлаб, ҳужжатларимни олиб, Тошкентга қочиб кетдим.

2-бекат: "Наби Раҳимов ҳимоя қилмаганида, актёр бўлмасдим”
— Тўғри, аввалги Тошкент Давлат театр ва рассомчилик институтига ҳужжатларимни топшириб, институтнинг талабалар турар жойидан паноҳ топдим. Онам бу ишимдан воқиф бўлиб, ортимдан етиб келди-да "Болам, бировнинг эшигини қоқиб борсам, ўғлингиз нима иш қилади деса, артист дейманми? Дарров ҳужжатларингни қайтариб ол, кутиб тураман”, деди. Тўғри домламнинг олдига бориб, "Онам мени олиб кетаман, деяпти. Лекин ортга қадам ташлаш ниятим йўқ!” дедим. У киши ректорга вазиятни тушунтирди. Онам ректорнинг хонасига кириб, ҳужжатларимни қайтариб беришини талаб қилди. У киши "Эртага имтиҳон бўлади, ўтолмаса сиз билан бирга кетаверади. Ҳужжатларни эса домлалар ўрганиб келиш учун олишган”, деб усталик билан вазиятдан чиқди. Онам эса "Сени билмайманми, имтиҳонлардан яхши ўтасан”, деди-да тақдирга тан бериб, Чимкентга қайтиб кетди. Имтиҳон пайтида бир домла "Бу боғчами, нега институтга ўн олти ёшли болаларни қабул қилишимиз керак?” деб қолди. Шунда Наби Раҳимов "Ҳаммамизга маҳорати ёқди. Муаммо нимада – бўйи пастлигими? Бир йил кутамиз, бўйи чўзилмаса, ҳужжатларини қўлига тутқазамиз”, деб мени ҳимоя қилди. Худди мактабдагидек воқеа такрорланиб, курсдошларим "Бўйинг ўсмайди, бир йилгина ўқиб кетасан”, деб кула бошлашди. Ҳаракатда гап кўп экан, натижани узоқ кутмадим: ҳам актёр, ҳам қиличбозлик бўйича мутахассис бўлиб етишдим.

3-бекат: "Ғурурим сабаб, театрни ташлаб кетганман”
— Курс раҳбарим Наби Раҳимов бизни оммавий саҳналарда қатнашишимиз учун ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрига олиб борарди. Талабалар орасида фақат мени шартнома асосида ишга олиб қолишди. Лекин Наби ака "Бир йиллик актёрларни тайёрлаш курсида қирқ беш сўмдан қайта ўқийсан”, деди. "Домла, институтни тугаллаган бўлсам, ўрнига шу пулнинг ярмини сизга берай, шогирдликка олинг. Бир томонда, ахир ижара ҳақи, еб-ичишим, кийинишим бор, ҳаммасига етказолмайман?”, десам, устоз қаттиқ койиди: "Етим Бобожоновдек актёрлар шу театрда ишласам бўлди, деб эшик тагида писта сотишга ҳам рози бўлган”. Шу тарзда Наби ака мени театрдан ҳайдаб юборди. Омадни қарангки, айни ўша пайтда менга режиссёр Латиф Файзиевнинг "Наташахоним” номли фильмида Раҳим Пирмуҳаммедовдек актёрлар билан бир кинокатинада суратга тушиш насиб этди. Шу баҳона киностудияга юз эллик сўмлик ойлик билан ишга қабул қилишди. Ўз-ўзидан ҳаётим кино билан боғланиб кетди. Ўшанда Ўзбек Миллий академик драма театридан кетганим ҳақида ўйласам, афсусланаман. Ғуруримни четга суриб қўйишим керак эди...

4-бекат: "Мухлислар бошқа роль ўйнаманг, деб хатлар ёзишарди”
— 1968 йили бугун забардаст актёрларга айланган бир қатор ижодкорлар билан ҳозирги Ўзбек драма театрини ташкил қилдик. Бу орада бир йиллик ҳарбий хизматни ўтадим. Қайтиб келганимда кинодан таклифлар ёғила бошлади. Ҳадеб театрдан жавоб сўрайверишга виждоним йўл қўймади ва 1972 йили бутунлай кинога ўтиб кетдим. Илк бахт қуши Абдулла Қодирийнинг "Меҳробдан чаён” асаридаги Анвар ролини ўйнаганимда қўнган. Бордию театрни тарк этмаганимда, бу роль менга насиб қилмасди. Сира ёдимдан чиқмайди, фильм халққа намойиш этилгач, Йўлдош Аъзамов, Наби Раҳимов, Тамара Шокирова ва мени телевидениега суҳбатга чақиришди. Тамара ўзбекча гапиролмасди, Йўлдош ака "Исамат, ўзбекча бирорта гап ўргат”, деди. "Тамара, шундай буюк актёрлар билан бир фильмда суратга тушганимдан бахтиёрман!” десанг бас, уёғини ўзим давом эттириб кетаман”, дея уқтирдим. Уйига борса, онаси "Бу қанақа йигит, туппа-тузук ўзбек тилида гапираётганингда сўзингни бўлди-я!” деб жиғибийрон бўлган экан. Кўп йиллар шу воқеани эслаб кулишиб юрдик. Мухлислардан қоплаб хатлар олардим. Бир номани очсам, унда "Ойлик иш ҳаққингиз бир юз йигирма сўм бўлса керак. Агар бошқа роль ўйнамасангиз, ҳар битта хонадондан бир сўмдан йиғсак ҳам сизга икки юз сўм жўнатамиз”, деб ёзилган экан. Халқ мени кино тарихида Анвар тимсолида қолишимни истаган-да! Уларнинг гапини инобатга олиб, ўз касбининг устаси бўлган режиссёрларга шогирд тушдим ва фаолиятимни режиссёрликда давом эттирдим. 1988 йил "Тош санам” номли уч қисмли фильм суратга олдим. Муваффақиятли чиққани учун Франция, Москва каби бир қатор давлатларга бордик. Эътибордан руҳланиб, Шароф Бошбеков асари асосида "Темир хотин” фильмини яратдим. Биринчилардан бўлиб, Амир Темур ҳақида фильм суратга олишга ҳам муваффақ бўлдим. Бахтли актёр ва бахтли режиссёрман. Ҳаётимдаги ҳеч бир бурилиш беиз кетмаган, бундан бахтиёрман!

5-бекат: "Ичкуёв бўлишни истамаганман!”
— Бир фильмни суратга олиш ишлари юзасидан Ленинградда юрганимда ўз бахтимни топганман. Ўша ердаги қўшнимникига чиққандим, у Тошкентдан бир танишим келган, исми Оля, деб қолди. Не кўз билан кўрайки, қаршимда ўзбек қизи турибди. Ҳайратланиб, исми ҳақида сўрасам, "Аслида исмим Олтиной, бу ердагилар ўзларига қулай қилиб Оля, деб чақиришади”, деди. Олтиной Ленинградга саёҳат қилгани келган экан. Дунёқарашимиз бир-бирига мос тушди шекилли, кўнглимиз бирлашди. Тошкентга қайтганимизда, Олтинойнинг уйига устозим Наби Раҳимовни совчиликка жўнатганман. Икки марта қатнаб, Олтинойнинг отасини аранг тўйга кўндирганди (кулади). 8 декабрда тўйимиз бўлган, аввалига ижара уйда яшаганмиз. Чунки ичкуёв бўлишни истамаганман-да! Кейин ўзимизни ўнглаб, уй сотиб олганмиз. Икки ўғил, икки қизим, еттита набирам бор, Худо хоҳласа саккизинчи набирани ҳам кутяпмиз. Энг қизиғи, учта фарзандларим туғилаётганида рафиқамнинг ёнида бўлмаганман. Лекин кенжатойим Дилшод дунёга келаётганида унга ўзим далда бўлиб турдим.

6-бекат: "Санъатни деб, севгимдан воз кечганман...”
— Биринчи муҳаббатимни ҳам ёдга олмасам бўлмайди (кулади). Ўнинчи синфда ўқиб юрган кезларим параллел синфда ўқийдиган қизни севиб қолганман. Онам вазиятдан фойдаланиб, "Ўғлим, актёрликдан бошқа касбни танласанг, севган қизингга уйлантириб қўяман”, деди. Бу танловда икки йиллик муҳаббатимни қурбон қилдим. Орадан йигирма беш йил ўтиб севган қизимни учратдим. Кинотеатрга "Темир хотин” фильмини кўргани келганида, учрашиб қолдик. Рости, иккаламиз ҳам нима ҳақида гаплашишни билмай, гўё гунг эдик. Ёнимда қизим ўтиргани учун бошқа савол беролмади. Мен ҳам унга бир оғиз сўз айтолмадим. Шу ҳолатда жимгина музқаймоқ еб, яна тарқалдик...

7-бекат: "Онам сўнгги нафасини менга илинган экан...”
— Ота-онам оддий меҳнаткаш кишилар эди. Онам 52 ёшида инсульт билан хасталаниб оламдан ўтган. У киши тўшакка михланиб қолган пайтлари Чимкентдан узоқ бўлмаган ерда бир фильмнинг суратга олиши билан банд эдим. Ҳар куни уйга қўнғироқ қилиб, хабар олардим. Онам оғирлашиб қолгани ҳақидаги хабарни эшитиб тезда етиб бордим. "Онажон, мендан рози бўлинг!”, дейишимни биламан "Розиман...” дея жони узилган. Сўнгги нафасини менга илинган экан... Отам нон ташиб тирикчилик қилган. Онам машинада қолган ушоқларни йиғиб, қорнимизни тўйдирарди. Улар бизни анча қийинчилик билан катта қилишган. Отам 65 ёшида автоҳалокатга учраб вафот этди... Шўхлигим сабаб, отам ҳар куни сени жазолайман, деб ортимдан қуварди. Ажиб дамлар эди... Бир куни ота-онамнинг кўзидаги ёшни кўриб, укамга "Қўлингни бер, бугундан бошлаб уларни сира хафа қилмаймиз!” деб бир-биримизга ваъда берганмиз. Уч кундан кейин яна "эски ҳаммом, эски тос” бўларди, болалик-да (кулади)! Баъзан ота-онам "кенжатойим”, деб синглимни эркаласа рашкимиз келарди. Ўша дамларни ҳозирги бир кунимга ҳам алишмаган бўлардим!

ФАКТ:

· 2000 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланган.

· Ўзбек Давлат cанъат ва маданият институтида бир йил дарс берган.

· 1996-2001 йиллар "Ўзбеккино” Миллий агентлиги директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

· 1964 йилдан то шу кунгача актёрлик фаолиятини тўхтатмаган. Ҳатто ўзи режиссёрлик қилган кинокартиналарда ҳам суратга тушади.

· Режиссёр сифатида эса "Темир хотин”, "Шариф-Мариф” сингари жами 23 та фильмни суратга олган.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА суҳбатлашди
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 479 | | Теги: Умр бекатлари. Исамат Эргашев: Мухл | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz