Главная » 2013»Iyul»10 » Уйида 155 та ўлик мушук сақлагани учун қамоқ жазосига хукм қилинди
21:46
Уйида 155 та ўлик мушук сақлагани учун қамоқ жазосига хукм қилинди
Канаданинг Виндзор шаҳрида яшовчи фуқаронинг музлаткичида 155 та ўлик мушук топилгани учун бир йил озодликдан маҳрум этилди.
61 ёшли Жерри Мьернекининг икки хонали уйида ўтган йилнинг декабр ойида махсус хизматлар ҳайвонларнинг жасадларидан ташқари 49 та тирик касал ва қийноққа солинган мушукларни топишди. Пенсионерни ҳайвонлар билан бешавқат муносабатда бўлганликда ва жамоат тартибини бузганликда айблашди ва у айбини тўлиқ тан олди.
Бу кекса одамга суд шунингдек бирдан ортиқ уй ҳайвони сақлашни тақиқлади. Мьернекининг уйидаги барча ҳайвонлар уларни сақлаш жойига юборилди.
Ҳайвонлар хуқуқини ҳимоя қилиш жамияти Эссекс Мелани Коултер мушукларни сақлаганда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, бундай ҳолатда ҳамма нарса тез назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Мушукларнинг қисқа вақтда жуда тез кўпайиш ҳислати бор шу сабабли уларнинг стерилизацияси ва кастрациясига эътибор бериш кераклигини ҳам айтиб ўтди. Мазкур ҳолатни ҳайвонлар эгаларининг руҳий саломатлиги билан муаммолар борлиги ҳам қийинлаштириши мумкин. Шу сабабли ҳайвонларни ҳимоя қилувчилар мана шундай ҳодислар юзага келганда, атрофдагиларнинг хукуматга хабар беришлари кераклигига чақирди.
Маълумотларга қараганда, кекса фуқарога белгиланган энг катта жазо икки йил ва 30 кун қамоқ жазоси ва 61 минг доллар жарима эди.