SHERLAR.BIZ Chorshanba, 18.09.2019, 21:03
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 264
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 13
Mexmonlar: 13
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 19 » Қудачилик минг йилчиликми?
23:17
Қудачилик минг йилчиликми?
Минг йиллаб тажрибага эга қудачилик анъаналари ўзбек оиласининг фахрланса арзийдиган қадриятидир. Лекин биз латта-путта талашиб, ғурур-нафсни сабаб қилиб, майда-чуйда гапларга ўралашиб, бу қадриятнинг қадрини тўкиб қўямиз. Албатта, идеал оила шароитидагина қудачилик муносабатлари билан фахрланса бўлади. Келинг, шу кичик мақоламизни катта қудаларнинг улкан фалсафасини тушунишга бағишлаймиз.

Қудангизнинг ҳурматини қилинг!

Қуда — ўзбекларнинг қариндошчилик муносабатларида энг нуфузли, энг баланд мақом. Қуда — фарзандингиз ортидан орттирган янги қариндошингиз, ҳамма нарсанинг энг олдига муносибингиз, болангизнинг келажагини ишониб топширганингиз, ҳамма вақтда энг азиз меҳмонингиз, севимли набирангизнинг яна бир севимли бувижониси... Сиз унинг ҳар бир сўзини диққат билан эшитасиз, ҳар бир имосини болангиз билан муҳокама қиласиз, унга нима ёқиш-ёқмаслигини ёддан биласиз, ҳар байрамда йўқлаб турасиз, оғзидан чиққанини болангиз тинчи учун муҳайё қиласиз, сўнг унинг бунга муносабатини кутиб ўтирасиз. Энг даҳшати, қудангизнинг қачондир «портлаши»ни кутиб яшайсиз. Мана шу интиқиб кутаётганингизни ўзингиз хаёлингизда портлатиб юборинг! Қудангизнинг яхшиликларини тез-тез эслаб туринг, кўнглингиз тинчланади. Ёмонликни кутсангиз ёмонлик, яхшиликни соғинсангиз, яхшилик, албатта рўпарангизда қад кўтаради!

Қудачилик, бу — дипломатия!

Дипломат бўлиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди, худди шунингдек, қудачилик каби ўта нозик сиёсий ўйинда ҳамма ҳам муваффақият қозонавермайди. Қудачилик совчиликка келинган кундан бошланади. Шунинг учун ҳам «ҳали бу хотинга қиз бераманми, ўғлимни шунга уйлантираманми-йўқми», деган хаёлда ҳамма сирингизни очиб ташлайверманг. Эртага зарарингизга хизмат қилиши мумкин. Қудангизнинг кайфияти, диди, феъли ҳақида тўй олдидан бирмунча тасаввурга эга бўласиз. Агарки, тасаввурингизда кўнглингизнинг чети тўлмаган жиҳатлари бўлса, бу ҳақда қизингиз (ўғлингиз)га кўпиртириб гапириб, хизматга кетаётган «аскарингиз»ни аввалдан қалқон ва қилич кўтариб олишга чоғламанг. Нималарга жиддий муносабатда эканлигини болангизга тушунтиринг, лекин уни ёмонламанг. Ахир ҳар бир одам ўзи учун ҳақиқат ва адолат тимсоли, унинг «МЕН»и бамисоли мўъжиза. Қуданинг талаблари ортиқча талаблар эмас, улар шунчаки ўзини намоён қилишга уринишдир. Ахир сиз инсон руҳиятини яхши тушунасиз, қудангиз ўзини реклама қилиб олишига йўл қўйинг! У чақирган жойга боришга албатта ҳаракат қилинг, уни яқин-атрофидагиларга мақтаб туришга ўзингизда куч топинг! Очиқлик ва самимият билан керакли сўзни топиб гапирсангиз, унинг ҳақ эканлигини мардонавор тан ола туриб, керакли жойида ўз истагингизни юмшоқлик билан қистириб қўйсангиз, марра сизники. Тузаётган шартномангиз иккингизнинг ҳам манфаатингизга хизмат қиладиган келишувга айланади.[

Мунозара қилманг, тингланг ва таклиф беринг!

«Чақир ойингни, келсин, кўрсин қизининг аҳволини», «Отаси келсин, ҳамманинг олдида кечирим сўрасин», «Фақат эрингнинг ўзи қийшайиб келмасин, ота-онаси билан келиб олиб кетсин, шундагина қайтиб борасан»... Эҳ-ҳе, нима қиласиз, тинчиб кетиши мумкин бўлган низоЧАларни учинчи жаҳон урушига айлантириб? Шу билан иззатингиз жойига тушиб, ғурур нафсингиз тўйиб қолармиди? Ундан кўра, икки ёшни ёнингизга олиб, муаммонгизни айтинг-қўйинг, уларнинг фикрини тинглаб кўринг, балки иккалангиз битта нарсани айтаётгандирсиз (кўпинча шундай бўлади)? Кўпинча қудалар «разбор»га келишганда бир-бирларидаги, умуман инсоният бошидаги жамики салбий хусусиятларни санаб, бир-бирларини «сен»лаб кетишади: «қизинг ҳурматимни қилмайди, қўли ширинмас, тили заҳар, гап қайтаради»; «ўғлинг пул топмайди, ишламайди, рашкчи, бир мартаям айтилган жойга бормайди, қизимни нега сўкади…» Бу умумий гаплар, ҳар бир қудачилик хотирасида фақат ўзига хос ньюанслар ҳам бўлиб туради. Масалан: «онангга ҳайитда стол-стул, диван-кресло олиб келгин, десам, 6 та стули билан жимитдек столни пешанамга тақиллатиб ташлаб кетган»... каби! Тўхтанг! Ўтган гаплар ўтиб кетди, бўладиганини гаплашинг! Муҳокамага чақирилгансиз, ҳақоратномага эмас! Бир-бирингизни эшитишга тоқат қилиб, муаммоларингизни ўртага ташлаб, ижобий ечим изланг. Сиз каттасиз, болангиз ёшлиги учун қудангиз билан келишолмаётган бўлса, сиз ўз тенгдошингиз — қудангиз билан наҳотки тил топиша олмайсиз?!

Қаранг, қандай ажойиб, сиз ўзингиз битта эдингиз, турмушга чиқиб иккита бўлдингиз, фарзандлар дунёга келтириб, катта оилага айландингиз. Энди шу болангиз туфайли яна бир оила билан дўстлашаяпсиз, тарихга айланаяпсиз. Сиз қудангиз билан бир шажара, катта тарих яратаяпсиз! Шунинг масъулиятини тушунган ҳолда ёшларнинг ҳаётига зарар келтириб қўйиши мумкин бўладиган қарорлар қилманг. «Етти ўлчаб, бирни кес» деган мақолга юз марта амал қилсангиз, болангиз ўша ерда туп қўйиб, палак ёзиб кетадиган вақтга эсон-омон етиб оласиз.

Азиза ҚУРБОНОВА
Категория: Qiziqarli malumotlar | Просмотров: 418 | | Теги: Қудачилик минг йилчиликми? | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2019Хостинг от uCoz