Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 13 » Туркия-2013. Бугун финал !
15:14 Туркия-2013. Бугун финал ! |
Туркия давлатида давом этаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига бугун якун ясалади. Учинчи ўрин ҳамда мусобақа ғолиблиги учун жамоалар майдонга чиқишади.
Гана ва Ироқ ёшлари учинчи ўрин учун кураш олиб борадилар. Ким ҳам ўйлабди, дейсиз ўз гуруҳида учинчи ўринни олган африкалик ёшлар ярим финалгача етиб келишади, деб. Бугун улар Осиё вакили бўлган Ироққа қарши учинчи ўрин учун баҳсга киришади. Кескин курашларга бой ўйин кўрсак ажабмас.
Финалда бўлса, энг кучли икки жамоа: Франция ва Уругвай ёшлари беллашади. Тасодифни қарангки, бу иккиси ҳам Ўзбекистон ёшларини мағлубиятга учратишганди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари айнан ушбу термаларга имкониятни бой беришди. Агар мазкур термаларга рўбарў келмаганимизда, бизнинг ёшлар ҳам узоқроқ бора олишармиди?!
Хуллас, бугун иккита ўйин кўрамиз. 1,2 ва 3-ўрин соҳибларининг номини билаб оламиз.
Кучлиларга омад!
Манба: www.uff.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 526 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|