Япониянинг Toyota Motor Corp. автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси шу йилнинг январ-июнь ойларида 4,91 млн. дона автомобиль сотди ва биринчи ўринга кўтарилиб олди.
Бироқ шу билан бирга ўтган йилнинг ҳудди шу даврига нисбатан умумий сотув ҳажми 1,2 фоизга қисқаргани айтилмоқда.
Энг кўп автомобиль сотиш бўйича иккинчи ўринда 4,85 млн.та автомобиль билан Американинг General Motors компанияси бормоқда. Компания ўтган йилга қараганда сотиш ҳажмини 4 фоизга оширишга эришди.
Учинчи поғонани Германиянинг Volkswagen AG автоконцерни эгаллади. Унинг натижаси – 4,7 млн. автомобиль бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5,6 фоизга кўпдир.
Manba: Darakchi.uz
|