Тошкент вилоятининг Майский посёлкаси аҳолиси ер остидан ноёб топилма топишди. 14 та олтин буюмдан ташкил топган ноёб буюмлар ер қазиш ишлари олиб борилаётган вақтда топилди, бу хақда UT нашри хабар беради. Сирли ҳазина хақида дарҳол ЎзбекстонРеспубликаси маданият ва спорт ишлари вазирлигига хабар берилди. Ҳозирда мазкур топилмалар устида тадқиқотишлари олиб борилмоқда.
Мазкур коллекцияда император ва қадимий илоҳтасвирланган танга, белбоғли ва ёпиштирма нишон, камарнинг учи, шунингдек номаълум мақсадлардаишлатиладиган бошқа буюмлар ҳам мавжуд.
Вазирликнинг бадий экспертизабошқармаси мутахассислари мазкур буюмлар аслзода византия аскарининг дафн маросимидан топиб олинганлигинимаълум қилишмоқда. Олтин буюмлар V-VI асрларда аскар анжоми ва кийимлари безаги сифатида хизмат қилган. Қимматбаҳо топилма айни дамда академиклар ва Давлат тарих музейи ҳодимлари томониданўрганиляпти.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Византияга оид кўп топилмалар айнанЎзбекистон ҳудудидан топилмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|