SHERLAR.BIZ Payshanba, 28.03.2024, 15:48
Приветствую Вас Mehmon | RSS
Меню сайта
Категории раздела
Latifalar [11]
Primyeralar [12]
Mobil telfonlar [197]
Sevgi dunyosi [826]
Qo'shiq matni [94]
Texnogoliyalar [98]
Kino yangiliklari [71]
Jahon yulduzlari [58]
Dunyo xabarlari [706]
Salomatlik sirlari [13]
Sport yangiliklari [589]
O'zbek yulduzlari [130]
Shou biznes olami [575]
Foydali maslahatlar [253]
Taomlar retseptlari [6]
Yulduzlar biografiya [59]
Qiziqarli malumotlar [697]
O`zbekiston Yangiliklari [641]
Munajjimlar bashorati 2017, 2018, 2019 / Мунажжимлар башорати 2017, 2018, 2019 [0]
Yangi qo'shiqlar 2017, 2018 [0]
Yangi mp3lar 2017, 2018 [0]
25-May bitiruvchilar kuni uchun she'rlar [1]
Ramazon tabriklari / Ro'za haqida she'rlar tilaklar [1]
Onalar haqida juda tasirli she'rlar / Manoli / Mazmunli [1]
Do'stlik haqida sherlar / Yaxshi va yomon do'stlar haqida she'rlar to'plami [1]
Наш опрос
Sayt haqida fikringiz
Всего ответов: 284
Мини-чат
Статистика


Hozirda saytda: 5
Mexmonlar: 5
Foydalanuvchilar: 0
Главная » 2013 » Iyul » 17 » Телевизор гўдак саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
02:03
Телевизор гўдак саломатлигига қандай таъсир кўрсатади?
Телевизорнинг гўдак саломатлигига салбий таъсири борми? Агар бўлса, бу таъсирни бартараф этиш учун нима қилиш керак? Ота-оналар нималарга эътибор беришлари лозим? Бу каби саволлар эҳтимол кимларгадир жуда жўн туюлар, кимлар учундир хавотирга сабаб бўлар. Аслида вазият қай даражада? Келинг, шу ҳақда фикрлашамиз. Саҳифамиз эксперти олий тоифали невропатолог-шифокор Сабоҳат ШОРАСУЛОВА.

Кўпинча ишдан уйга қайтгач, «мияни чалғитиш» учун телевизор пультини босамиз. Айрим оилаларда эса бу «қути» кечаю кундуз «ишлайди», гўёки уй учун «фон»дек. Нима учундир аксарият ота-оналар телевизор фақатгина катта ёшли болалар учун зарарли, гўдакларга эса фарқи йўқ, деб ҳисоблашади. Аслида эса бундай эмас...

Сўнгги йилларда болалар касалликларининг информацион невроз билан боғлиқ ҳолатлари тилга олинадиган бўлди. Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, бу муаммоларнинг илдизини эрта болалик чоғларидан излаш керак. Хонадонида телевизор кунига уч соатдан ортиқ ишлаб турадиган кичкинтойлар экрандан завқланишдан «маҳрум» тенгдошларига нисбатан руҳий ортда қолишларга кўпроқ мойил бўлишаркан.

Чалғитишми, зиён етказиш?..

Ёш оналарнинг бир гапи қулоғимизга тез-тез чалинади: «Боламни тинчлантиришнинг зўр йўлини топдим. Мультфильм қўйиб бераман, соатлаб бўлса ҳам экрандан кўз узмай ўтираверади. Бемалол ишларимни қилиб юравераман…» Бу кўпгина ота-оналар учун одатий вазият. Замонавий олимлар эса айнан шундай ташвишда. Илмий исботланганки, 2-3 ёшгача гўдакда бош мия асосий структуралари жадал суръатда ривожлана боради. Агар бола мунтазам равишда телевизор таъсирига тушиб қолса, бу ривожланиш сусаяди. Бу ўринда гап фақатгина экрандан тараладиган нурланишда эмас. Телевизор кўриш чоғида боланинг сезги аъзолари ҳаддан зиёд зўриқади ва бундай «юк» нозик, заиф, ҳали тўлиқ шаклланмаган организм учун умуман фойда келтирмайди.

Невроз аломатлари

Зангори экраннинг зарарли таъсири дарҳол сезилмаслиги мумкин. Икки ёшга борибгина ёки бироз кейинроқ ота-оналар болада салбий феъл-атвор шаклланаётганини сезишлари мумкин. Ҳаддан ортиқ таъсирланган бола осонгина тажовузкорга айланиши, унинг ҳар қандай инжиқлиги истерикага айланиши ҳеч гап эмас. Ота-оналар эса «нега боламиз бундай ёмон бола бўлиб бораяпти» деб арзи ҳол қилгани-қилган. Аслида эса бу невроз аломатлари.

Невроз тамоман ўзгача тусда намоён бўлиши ҳам мумкин. Баъзида эшитиш ва кўриш тизимининг ҳаддан зиёд зўриқиши организм табиий терморегуляциясини бузади. Оқибатда боланинг ҳарорати ҳеч бир сабабсиз кўтарилади. Айрим кичкинтойлар ошқозон-ичак тракти, сафро чиқариш йўллари фаолияти бузилишларини ҳис қилишади. Бундай болачалар иштаҳаси сустлиги, кўнгил айниши ва қайт қилишга мойиллиги билан тенгдошларидан ажралиб туради. Тўғри, буни ҳали хасталик деб бўлмайди. Бироқ бу организмда касалликлар ривожланишига замин яратилаяпти, дегани. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оилада боланинг ёнида телевизор томошаси бас қилинса, унинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланади.

Айниқса, муддатидан олдин туғилган гўдаклар неврозга мойил бўлишади. Улар асаб тизими шикастланишларидан бошқаларга нисбатан кўпроқ азият чекишади. Уларнинг соғайиши учун бирмунча жиддий чораларни қўллаш лозим бўлади: мунтазам равишда невропатолог кўригидан ўтиб туриш, массаж, даво физкультураси, дори воситалари қабули… Аммо шунча ҳаракат қилиб ҳам агар болага телевизор томошаси чекланмаса, буларнинг барчаси бесамар кетиши мумкин.

Жадвал бўйича томоша

Аксарият болалар невропатологлари фикрича, икки ярим ёшга етмаган гўдакларга телевизор томошасини таъқиқлаган маъқул. Яхшиси, улар билан имкон қадар кўпроқ суҳбатлашиш, китоблар ўқиб бериш, қўшиқ куйлаш, сокин мусиқа тинглаш ўринли. Шунингдек, айрим қоидаларга риоя этиш лозим. Масалан,

Бола ва телевизор орасидаги масофа 3-4 метрдан кам бўлмаслиги керак.

3 дан 7 ёшгача бўлган кичкинтойлар суткасига 50 дақиқадан кўп телевизор қаршисида ўтирмасликлари лозим. 7 ёшдан катта болалар учун эса бу кўрсаткич узоғи билан 2 соат.

Телевизорни қоронғи хонада, ётган ҳолда кўрмаслик керак.

2 ёшгача бўлган болалар умуман телевизор томоша қилмагани маъқул. Чунки уларнинг кўзларига, марказий асаб тизимига салбий таъсир кўрсатади.

Нилуфар ВАҲОБОВА
Категория: Foydali maslahatlar | Просмотров: 622 | | Теги: Телевизор гўдак саломатлигига қанда | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Вход на сайт

Ro'yxatdan o'tish
Parolni unutdingizmi?
Поиск
Календарь
«  Iyul 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • База знаний uCoz
  • Copyright MyCorp © 2024Хостинг от uCoz