AҚШ олимлари тарвуз гипертония хасталигининг олдини олиш ва уни даволаш хусусиятига эга, деган фикрда. Маълумотларга қараганда, ушбу полиз экини таркибидаги моддалар қон босимини меъёрда сақлаб турувчи айрим дори воситаларининг ўрнини босиши мумкин. Бир гуруҳ беморлар иштирокида олиб борилган тадқиқотлар натижасида маълум бўлишича, тарвуз таркибидаги аргинин ва цитруллин инсон организмидаги қон босимини оширувчи моддаларнинг фаоллашиш жараёнини сусайтиради. Шу боис шифокорлар тарвузни имкон қадар кўпроқ истеъмол қилишни тавсия этмоқда.