Главная » 2013»Iyul»2 » Шотландиялик олимлар оҳират кунининг янги санасини эълон қилишди
17:26
Шотландиялик олимлар оҳират кунининг янги санасини эълон қилишди
Шотландиялик олимлар Ерда оҳират замон миллиард йилдан кейин рўй беради деб ҳисоблашмоқда.
Бундай баёнот билан Сент-Эндрю университети мутахассислари чиқишди. Уларнинг тадқиқотларида айтилишича, сайёрамизнинг ҳалокати "чарчаган” Қуёшнинг янада исситиши билан боғлиқ бўлар экан.
Бундан ташқари олимларнинг таъкидлашларича, ўша даврга бориб Ер атмосферасида карбонат ангидрид гази миқдори жуда камайиб кетади. Кучли иссиш оқибатида ёмғир суви парга айланади, бу эса ўсимлик дунёсининг ҳалокатига ва ўз-ўзидан ҳайвонлар ва одамларнинг нобуд бўлишига олиб келади.
«Келажакда Ердаги хаёт ҳозиргидан яхшироқ бўлади», — дейди университет тадқиқотчиси Жек О'Молли-Жеймс. «Биз биосферани тасаввурини яратдик. Бу эса атмосферага қайси газларни чиқаришини аниқлаш мақсадида амалга оширилди. Бутун коинотда хаёт йўқолган пайтда, азот ва карбонат ангидрид атмосферада қолади, бунда яшаши мумкин бўлган ягона нарса метан бўлар экан», — дейди у.