Главная » 2013 » Iyul » 15 » Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг фарзандлари туғилишидан тушадиган фойда ҳисоблаб чиқилди
04:35
Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг фарзандлари туғилишидан тушадиган фойда ҳисоблаб чиқилди
Британиялик экспертлар шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтонларнинг туғилажак илк фарзандларидан мамлакат олиши мумкин бўлган фойдани ҳисоблаб чиқишди.
Буюк Британия Кембриж герцог ва герцогиняси оиласида туғилажак фарзанддан тахминан 250 миллион фунт фойда олади.
Мутахассисларнинг таъкидлашларича, чакана савдо ҳажмининг ўсиши сувенирлар, болалар маҳсулотлари, DVD, китоб ва алкогол савдосида яққол сезилади. Фақат спиртли ичимлик савдосининг ўзидан тушадиган фойда 62 миллион фунтни ташкил қилиши керак. Бундан ташқари, Уильям ва Кейтнинг фарзанди туғилиши билан мамлакатга жуда кўп сайёҳлар ташриф буюришни бошлаши кутилмоқда.
Британия иқтисодиётида бундай кўтарилишлар Уильям ва Кейт Миддлтоннинг тўйлари арафасида, сўнгра қиролича Елизаветта IIнинг 60 йиллиги арафасида рўй берганди.
Шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтонларнинг илк фарзандлари яқин кунларда туғилиши керак. Расман туғруқ куни эълон қилинмаган бўлсада, ушбу ҳодиса 13 ёки 14 июл куни содир бўлиши керак дея тахмин қилинмоқда. Боланинг жинси ҳам номаълум.