Аламнинг сояси дилларга тушди. Рашкда куйиб, адо бўлган юракнинг, Гуноҳи, наҳотки гулларга тушди.
Ишқни улуғлаган диллар бўлди хор, Заминга дардрангли гул ислар инди. Алданган туйғули исёнкор дилдан, Наргисранг гуллаган ҳур ҳислар унди.
Атрофни чулғаган ранглар тиғлидир, Руҳимга эргашиб Самарқанд бордим. Гул исли ҳисларга тўлган юракни, Иккиланмай, Бийи қошида ёрдим.
2.Замонлар юзимдан югуриб ўтди, Асрга туташиб бўйлади ишқим. Намиққан киприкдан юракка томган, Аччиқ кўзёшлардан сўйлади ишқим.
Росту ёлғонларни қўшиб сипқордик, Гулкосалар тўлди ишқ уволига. Изҳорлар пойингда ётар сочилиб, Замин гувоҳ бўлди ишқ заволига.
3.Айбга буюрдинг сен , мен гуноҳ қилдим, Номозшомгулдек дил тунда уйғонди. Айтсам сенга росту, ўзгага ёлғон, Руҳу танам ишқда оловсиз ёнди.
4.Гул шаҳри — Самарқанд, бир гулинг узиб, Ирмоқлар орқали Сир томон оққиз. Зарра томчиларда акс этсин висол, Айтақол розингни наргис бўйли қиз...
|