Главная » 2013 » Iyul » 31 » Серхио Рамоснинг соч турмагига танишлари қандай муносабат билдиришди
06:03
Серхио Рамоснинг соч турмагига танишлари қандай муносабат билдиришди
Испания миллий терма жамоаси ҳамда Мадриднинг "Реал" футбол клуби ҳимоячиси Серхио Рамос янги мавсум олдидан соч турмагини ўзгартирди.
Сочларини бутунлай сариқ рангга бўяб олган таниқли футболчи бир зумда журналистлар эътиборини тортди. Газеталар эса унинг янги имижини ўз саҳифаларига жойлаштиришди.
Бироқ, Рамоснинг қарори барчани бирдек қувонтирди ёки ҳаммага маъқул келди дейиш, ноўрин бўларди. Баъзи нашрлар унинг бу ишига салбий муносабат билдириш учун турли усуллардан фойдаланишга ҳаракат қилишган. Жумладан футболга ихтисослашган интернет нашрларидан бири футбол оламида таниқли кишиларнинг Рамоснинг соч турмагига қандай баҳо беришганини қуйидаги анимациялар орқали ифода этган.