Статистика |
Hozirda saytda: 22 Mexmonlar: 22 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 22 » Санжар Турсунов яна Россия чемпионатига қайтади
22:38 Санжар Турсунов яна Россия чемпионатига қайтади |
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг "Локомотив" клуби ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов яна Россияга йўл оладиган бўлди.
Кеча у Россиянинг биринчи дизионида иштирок этадиган Оренбургнинг «Газовик» жамоаси базасига етиб борди.
Клуб бош мураббийи Роберт Евдокимовнинг сўзларига кўра, ўйинчининг трансфер масаласи аллақачон ҳал бўлган. Шунчаки "Алания" ва "Волга" сафида тўп сурган ушбу тажрибали ўйинчи билан шартнома имзолаш қолди холос.
Оренбург жамоаси раҳбарияти Россия премьер-лигасига чиқиш учун жамоани кучайтиришни мақсад қилган. Шу сабаб улар биринчи қадамни Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосини харид қилишдан бошладилар.
Эслатиб ўтамиз, шу мавсум бошида Владикавказнинг "Алания" жамоаси трансферга қўйган Санжар Турсуновни Тошкентнинг "Локомотив" жамоаси ўз сафига қўшиб олган эди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан термйўлчилар қанот ярим ҳимоячисини яна Россияга трнасфер қилишга муяссар бўлишди ва бундан катта эҳтимолки яхшигина даромад кўришган.
Бироқ, клуб матбуот хизмати ҳозирча бу борада расман маълумот бермаган, шунингдек футболчининг трансфер нархи ҳақида ҳам ҳеч қандай хабарлар тарқатилгани йўқ.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: Sport yangiliklari |
Просмотров: 525 |
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|