Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 20 » Самарқандда 8500 дан зиёд коллеж битирувчиси тадбиркор бўлмоқчи
18:25 Самарқандда 8500 дан зиёд коллеж битирувчиси тадбиркор бўлмоқчи |
Самарқанд вилоятида жорий йилда 158 касб-ҳунар коллежини юздан ортиқ мутахассислик бўйича битирган 60 минг 794 нафар йигит-қизнинг мақсадли ва аниқ манзилли тартибда бандлигини таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилди.
- Аввалги йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, 2012-2013 ўқув йили бошидаёқ вилоятимиздаги барча касб-ҳунар коллежларига банкларнинг раҳбар ходимлари бириктирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Самарқанд вилояти бош бошқармаси бошлиғи Ғанишер Маматқулов. – Ўқувчиларнинг ишбилармонлик қобилиятини рўёбга чиқариш, уларга зарур маълумот ва тавсиялар бериш мақсадида ҳар бир таълим муассасасида "Ёш тадбиркорлар” синфлари ташкил этилди. Банк ходимлари ушбу синфларда ҳар ойнинг биринчи шанба куни коллеж битирувчилари билан маҳорат дарслари ўтказишди. Самарқанд шаҳрида "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини ошириш омиллари”, Пахтачи туманида "Маҳалла – аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш маркази” мавзуларида семинарлар уюштирилди. Мазкур тадбирлар давомида юздан ортиқ битирувчи ўз бизнес-лойиҳасини тақдим қилиб, уни амалга ошириш учун тижорат банкларининг имтиёзли кредитларини олиш имконига эга бўлди. Касб-ҳунар коллежи битирувчилари бандлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш мақсадида "Мустақиллик бунёдкорларимиз” шиори остида ўтказилган тақдимотлар доирасида ҳам "Энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танлови ташкил этилди. Бу тадбирда вилоят бўйича битирувчиларнинг 384 лойиҳаси намойиш этилиб, улардан 54 таси истиқболли, деб топилди ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан 894 миллион сўмлик кредит шартномалари имзоланди. Умуман, жорий йилда вилоятдаги 8500 нафардан ортиқ коллеж битирувчиси кредит олиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагини билдирган. Ҳозирга қадар тижорат банклари томонидан 4283 нафар йигит-қизга 11 миллиард 670 миллион сўмлик кредит ажратилган. Ушбу жараён изчил давом этмоқда.
Manba: Darakchi.uz
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 761 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|