Главная » 2013»Iyul»30 » Самарқанд ва Термизда рекорд даражадаги жазирама қайд этилди
04:53
Самарқанд ва Термизда рекорд даражадаги жазирама қайд этилди
2013 йил 27 июль куни Термиз ва Самарқандда иссиқ ҳарорат 1992 йилдаги рекордни янгилади.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, шу куни Термизда кундузи ҳарорат 44,3 даража, Самарқандда эса 40,8 даража иссиқни ташкил этган.
Кўп йиллик кузатувлар натижасига кўра, ушбу шаҳарларда 27 июл санасида 1992 йил энг юқори ҳарорат — мос равишда 43,8 ва 38 даражани кўрсатган.
Эътиборли томони, 27 июл куни Тошкентда ҳарорат 40,4 даража иссиқни кўрсатди ва аввалги рекордни янгиламади. 1881 йилнинг шу кунида пойтахтимизда 41,2 даража иссиқ бўлган эди.
2013 йилнинг 25 июл куни шунингдек юртимизнинг энг шимолий ҳудуди - Нукус шаҳрида 42,2 даража иссиқ бўлгани ва 1984 йилги + 40,8 ни янгилагани хабар қилинганди.
Самарқандда 26 июл куни энг юқори ҳарорат 39,1 даражани кўрсатди ва 1961 йилдаги +37,6 ҳароратни янгилади.