Қозоғистондаги Бойқўнғир комодромидан учирилган "Протон-М" ракетаси осмонга кўтарилмасдан қулади. "Глонасс-М" космик аппаратини коинотга олиб чиқиши керак бўлган ракетанинг парвози "Россия 24" телеканали орқали олиб кўрсатилаётганди, бироқ у жонли эфирда ҳалокатга учради.
Бу 2010 йилдан буён "Протон-М" ракеталари билан содир бўлган дастлабки авариядир. Бунга ДМ-03 ўт олдириш блокидаги носозлик саба қилиб кўрсатилмоқда.
2010 йилда ҳам худди шундай воқеа содир бўлганди. ДМ-03 ўт олдириш блоки билан жиҳозланган "Протон" ракетаси 5 декабрда коинотга "Глонасс-М" номли учта сунъий йўлдошни олиб чиқа олмаганди. Улар Тинч океанига қулаб тушган.
2012 йилда Россия космик сохаси мутахассислари омадсиз парвозлар туфайли кўрилган зарарни ҳисоблаб чиқишганди. Унга кўра 3 йил давомида Роскосмос келтирган зарар 27 миллиард рублни ташкил этган.