Статистика |
Hozirda saytda: 1 Mexmonlar: 1 Foydalanuvchilar: 0 |
|
Главная » 2013 » Iyul » 18 » Президентнинг асари лотин алифбосида чоп этилди
20:07 Президентнинг асари лотин алифбосида чоп этилди |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби "Ўзбекистон” нашриёти томонидан лотин графикасига асосланган ўзбек ёзувида нашрдан чиқарилди. Маълумки, 2011 йили эълон қилинган бу китоб мамлакатимиз раҳбарининг Ўзбекистоннинг ўз давлат мустақиллигини қўлга киритиш арафасида ва ундан кейинги дастлабки ойларда олиб борган жўшқин ва серқирра фаолиятини акс эттиради. Ўтган давр мобайнида бу фундаментал асарга бўлган қизиқиш ва эътибор янада кучайиб бормоқда. Мамлакатимиз ва хориждаги таниқли эксперт ва таҳлилчилар, кенг жамоатчилик томонидан ушбу китоб Ўзбекистонда давлат мустақиллигига эришиш йўлида халқимиз босиб ўтган ғоят оғир ва машаққатли курашлар йўлини ёритишда энг ишончли манба сифатида баҳоланиб, вақт ўтиши билан унинг ижтимоий-сиёсий, илмий-назарий ва амалий қиммати, жумладан, ўтмишни англаш, бугунги кунни қадрлаш ва келажакка ҳушёр ва сергак назар билан қараб яшашга ўргатишдаги аҳамияти тобора ортиб бораётгани таъкидланмоқда. Тўпламда давлатимиз раҳбарининг 1989 йил 24 июндан 1992 йил 4 январга қадар, яъни республикамиз раҳбари сифатидаги фаолиятининг биринчи кунидан бошлаб мустақил Ўзбекистон Президенти этиб сайланиши ва ўз вазифасини бажаришга киришиш санасигача бўлган даврда сўзлаган нутқ, маъруза, мақола ва интервьюлари, Юртбошимиз томонидан имзоланган фармон, қарор ва қонунлар ўрин олган. Мазкур асарда республикамизда ҳукм сурган ғоят мураккаб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазиятда халқимиз бошидан кечирган таҳликали воқеалар хронологик тарзда, кетма-кет ёритилмасдан, ўша даврнинг сиёсий манзарасини тўлиқ акс эттирадиган чуқур таҳлиллар, яқин ва узоқ истиқболни кўзлаб илгари сурилган муҳим стратегик қарашлар, концептуал ёндашув ва хулосалар орқали ифода этилади. Уларнинг барчасини мустақиллик ғояси, таъбир жоиз бўлса, бамисоли қизил ип каби бирлаштириб туради. Шунинг учун ҳам ушбу тўплам яхлит асар сингари катта қизиқиш ва ҳаяжон билан ўқилади. Президент Ислом Каримовнинг халқимизнинг сиёсий тафаккур хазинасига бебаҳо ҳисса бўлиб қўшилган "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида” китоби истиқлол туфайли асл илдизларимизга қайтиб, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлганимиз, авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширганимизнинг ноёб тарихий солномасидир. Матн: ЎзА Фотода: китобнинг кирилл графикасидаги нусхаси
|
Категория: O`zbekiston Yangiliklari |
Просмотров: 692 |
| Рейтинг: 5.0/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
|