Пойтахтимизнинг Нукус ва Абдулла Қаҳҳор кўчалари кесишмасидан "Тошкент” халқаро аэропортига олиб борувчи Бобур кўчасигача жойлашган баъзи бинолар бузиляпти.
Мазкур ишлар шаҳарни реконструкция қилиш режали тадбирлари доирасида ўтказилаётган бўлиб, Нукус кўчасида жойлашган баъзи эски икки қавватли бинолар бузишга аллақачон тайёрланган бўлиб, уларни бузиш ишлари бошлаб юборилди.
Ушбу биноларнинг халқаро аэропортга олиб борувчи нуфузли трасса билан қўшни эканлиги туманда ободонлаштириш ишлари олиб борилишига сабаб бўлди. Ҳозирча мазкур иншоотлар ўрнида қандай бинолар қад ростлаши номаълум. manba darakchi,uz