Пойтахтнинг Шахрисабз кўчасида, Халқаро Вестминстер университети яқинида ғаройиб иншоот қад ростламоқда. У худди икки минора, икки арка ва икки устун ва яна турли бетакрор архитектура деталларини бирлаштириб тургандай тасаввур уйғотади.
Бино ҳам замонавий, ҳам миллий ва ҳам ўрта аср Европа архитектураси элементларини уйғунлаштирган. Унинг қурилиши мана икки йилдирки давом этмоқда. "Мезон" интернет-нашрининг хабар беришича, бу ерда янги мебель салони ташкил этилади.
Гарчи қурилиш ишлари пойтахтнинг қоқ марказида олиб борилаётган бўлсада, хали кўпчилик ушбу оргинал иншоотга аҳамият бергани йўқ. Чунки қурилиш майдони тўсиқлар ва чинор ҳамда эман дарахтлари соясида қолиб кетган.
Лойиҳага кўра, янги савдо мажмуасини пальма дарахтлари ўраб туради, фасад ойнасидаги вазаларда эса гуллар парвариш қилинади.