«Мусулмон биродарлари» ҳаракати вакилларининг маълум қилишларича, Қоҳира шаҳри марказида хавфсизлик кучлари билан тўқнашув оқибатида собиқ президент Муҳаммад Мурсининг тарафдорларидан камида 120 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда бугун Эроннинг Press TV телеканали хабар берган.
Махаллий тиббиёт вакилларига таяниб хабар бераётган сиёсий ҳаракат маълумотларига кўра, бундан ташқари яна камида 4,500 киши жароҳат олган. Тўқнашув оқибатида ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот ҳозирча эълон қилингани йўқ.
"Мусулмон биродарлари" ҳаракатидан айтишларича, полиция ва армия 27 июлга ўтар кечаси намойишчиларни тарқатиш мақсадида қуролдан ўт очган. Ҳаракат матбуот хизматининг хабар беришича, хавфсизлик хизмати ходимларининг мақсади намойишчиларни тарқатиш эмас, аксинча йўқ қилиш бўлган ва шу сабаб уларни аниқ нишонга олаверишган. Reuters агентлиги Қоҳира кўчаларида отишмалар ҳамон давом этаётганини маълум қилмоқда.
Хавфсизлик хизматининг одамларга қарата ўт очиши ҳақидаги хабарлар Миср ички ишлар вазири Мухаммад Иброҳимнинг намойишчиларни тарқатиб юборишга ваъда берганидан кейин пайдо бўлди. Вазир хавфсизлик кучлари қонун доирасида қаттиққўл бўлишини маълум қилганди.
Собиқ президент Мурси тарафдорларининг намойиши 4 июлдан бери давом этмоқда. шу вақт мобайнида камида 200 киши унинг қурбонига айланган.
Manba: Darakchi.uz
|