Главная » 2013»Iyul»16 » Нью-Йоркда иссиқдан инсульт ва инфарктлар сони кескин кўтарилди
19:42
Нью-Йоркда иссиқдан инсульт ва инфарктлар сони кескин кўтарилди
Нью-йоркдаги термометр кўрсаткичи Цельсий бўйича 41 даражага кўтарилди. Американинг энг йирик шаҳрида тропик иссиқ учинчи кун давом этмоқда. Бунинг оқибатида бу ерда инфаркт ва инсультлар сони кескин кўтарилди.
Нью-Йорк Авеню кардиологик марказида хабар беришларича, юрак-қон томир касалликлари бўйича мурожаатлар сони ҳозирда икки мартага ошган.
Ўтган кунинг биринчи ярмида шаҳар клиникаларига инсульт ташҳиси билан 162 бемор яна 90 нафари ўткир инфаркт миокард билан мурожаат қилишди. Шифокорлар 21 кишининг умрини сақлаб қолиша олмади.
Иссиқдан айниқса қариялар ва мактаб ёшигача бўлган болалар азият чекишмоқда. Душанба куни кексалар ва болаларга тез тиббий ёрдам машиналарининг 200 марта чиқиши рўйҳатга олинган.
Метеорологлар АҚШ шарқий соҳилидаги иссиқ ҳарорат август ўрталаригача сақланиб туришини башорат қилмоқдалар.